Аслий кофир топширган омонатнинг ҳукми?

ФАТВОЛАР

  Савол: Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ… Мен дўконимда ўтирганимда битта кофир харидорим келиб, маълум миқдордаги пулини менда эртагача омонат туриб туришини сўради. Эртасига бу киши вафот этди. Бу одамнинг аслий кофирлигини билиб туриб ҳам омонатни эгаларига қайтаришимиз керакми? Ёки фойдалансак бўладими? Аллоҳ ажрингизни берсин!

  Жавоб: Ва алайкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Муҳтарам биродаримиз… Модомики бу одам сизга пулини омонат қўйган экан, омонатни ўз эгаларига топширмоғингиз вожибдир. Аллоҳ таъоло айтади: “Албатта Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширмоғингизни  буюради…”

  Бу оятдаги ҳужжат умумий бўлиб, кофиру-мусулмонни ўз ичига олади. Бошқа оятда Аллоҳ таъоло: “Эй мўъминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолларингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!” (Анфол: 27)

  Демак, омонат топширган одам жони ва моли ҳалол бўлган аслий кофир бўлса ҳам омонатига хиёнат қилишингиз мумкин эмас. Чунки омонатда,  шартнома- келишувларда хиёнат қилиш мумкин эмас, гарчи у кофир бўлса ҳам. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтади: “Сенга омонат қўйган кишига омонатини адо қилгин, сенга хиёнат қилганга хиёнат қилмагин” (Абу Довуд ва бошқалар ривояти)  Бу ҳадис ҳам умумий бўлиб, кофиру-мусулмонни ўз ичига олади.

Омонатга хиёнат қилиш мунофиқларнинг аломатларидандир.

  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мунофиқнинг аломати учтадир: Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса хилоф қилади, омонат қўйилса хиёнат қилади”, бошқа ҳадисда: «Омонати йўқ одамнинг иймони йўқ, аҳдига вафоси йўқ одамни дини йўқ» (Имом Аҳмад муснадида ривоят қилган)

  Аллоҳдан Ўзи мақтаган бандаларидаги сифатларга эга қилишини сўраймиз, Аллоҳ уларни мақтаб“Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир” деган эди.

“Тавҳид ва жиҳод минбари” раиси  Шайх Абу Муҳаммад Мақдисий

“Тавҳид ва жиҳод минбари” сайтидан олинган араб тилидаги асл матндан Абу Холид Бухорий таржима қилди

Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *