Савол: Халқаро дипломатик қоидаларга кўра кофир давлатларнинг раҳбарларини байрамлари билан табриклашнинг ҳукми нима?
Доктор Сафар Ҳаваалий жавоб беради:
Давлатлар ва шахсларни кофирларнинг байрамлари билан табриклаш жоиз эмас. Савол берган биродар: «халқаро дипломатик қоидаларга кўра» дебди. Биз ҳам (мусулмонлар ўлароқ) бир қоида қўйиб: «Биз сизларни байрамларингиз билан табрикламаймиз ва сизлар ҳам бизни байрамларимиз билан табрикламангиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Ҳар бир халқнинг ўз байрами бор»» дейлик. Бу табриклаш урфга айланган бўлиб, «халқаро қонун» деган бирон нарса йўқ.
Афсуски, айрим биродарларимиз «халқаро қонун» дейдилар. Ҳатто бизнинг мамлакатимизда ҳам «Қонун» деган факультет очилди. Энди Қирол Абдулазиз дорулфунунида «Қонун ҳақида юксак тадқиқотлар» факультети бор.
Хуллас, халқаро қонунлар ёритилган китобларни мутолаа қилган одам: «Халқаро қонунлар бўйича бу шундайдир» деган сатрларни ўқисада, аслида, халқаро қонунлар йўқдир, урф ва одатлар мажмуъаси бордир. Чунки уларнинг ижросини назорат қиладиган биронта куч йўқдир. Ҳолбуки, куч – қонуннинг асосий рукнларидан биридир.
Демак, улар урфлар мажмуаъси бўлиб, ўшани ҳужжат қилиб кофирларга: «Биз билан сизларнинг ўртамиздаги урфга кўра биз намоз ўқиб, сизлар намоз ўқимаганингиздек, биз: «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан ўзга ҳақиқий илоҳ йўқ) деб гувоҳлик берсак сизлар: «Ийсо – Аллоҳдир» дея эътиқод қилганингиздек сизларни динларингизнинг бир бўлаги бўлшаг байрамларингиз билан табрикламаймиз ва сизлар ҳам бизни байрамларимиз билан табрикламанглар!»– дейишимиз керак. Ҳолбуки, ўртамиздаги фарқлар жуда ҳам кўп.
Манбаъ: «Кофирларнинг байрамларида иштирок этишнинг ҳукми»