Абу Муҳаммад Мақдисий: “Мен тавҳид байроғини олий қилишга ёрдам ‎бераётган ҳар бир мужоҳид билан биргаман!”

МАҚОЛАЛАР

Мақола: “Мен тавҳид байроғини олий қилишга ёрдам бераётган ҳар бир ‎мужоҳид билан биргаман!”‎
Мақоланинг асл номи: ‎»أنا مع جميع المجاهدين الذين ينصرون راية التوحيد»

Муаллиф: Шайх Абу Муҳаммад Мақдисий
Мутаржим: Устоз Абдулазиз Бухорий
Мусаҳҳиҳ: “Содиқлар”‎

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.‎

Бугун кичик ўғлим Муғира мени зиёрат қилди ва менга шундай деди: ‎

Дадажон, кеча мени сизнинг баъзи дўстларингиз зиёрат қилди ва улардан ‎бири мендан “эй Муғира сен ким билансан, Давлат биланми ёки Жабҳа ‎биланми, деб сўради(“Ироқ ва Суриядаги Исломий Давлат” ва “Жабҳатун-‎Нусра” назарда тутиляпти, мусаҳҳиҳ изоҳи). Мен унга “мен ‎мусулмонларнинг ҳаммаси биланман”, деб жавоб бердим. ‎

Кичик ўғлимнинг бу жавобидан қанчалар хурсанд бўлдим, қанчалар ‎кўзларим қувонди, ҳатто унга ҳадя ваъда қилдим. Унинг бу жавоби қанчалик ‎аҳамиятга эга эканини унга билдириш, шунингдек унинг зеҳнида бу нарса ‎чуқур мустаҳкам ўрнаши ва унинг қалбига нақш булиб битилиши учун ‎чиройли расмлар, баъзи оятлар билан ва охирида унинг исми битилган бир ‎лавҳани тайёрлаб қамоқдан унга юборишга қарор қилдим. Бу лавҳага мен ‎ўғлимнинг ундан сўровчиларга айтган бу иборасини чиройли хат билан ‎ёзишни ният қилдим. ‎

Ўғлимга берилган бу савол ҳақиқатда ачинарли ва жуда аламлидир. ‎Хоссатан бир ғоя учун интилаётган, бир байроқни кўтарган Суриядаги ‎мужоҳид биродарларимизнинг орасида бўлиб ўтган жангдан кейин бу савол ‎қалбларни ўртагувчи саволлардан бири эди. Улар орасида жанг ‎бошланганидан бери Аллоҳ таолодан мужоҳидларнинг қалбларини улфат ‎қилишини, тавҳид калимаси устида уларнинг калималарини жамлашини ва ‎уларнинг қалбларини ўзларидан бўлган энг тақволи кишининг қалбига ‎жамлашини сўраб беш вақт намозда қамоқдаги биродарлар билан бир ой ‎давомида тўлиқ дуойи қунут қилдик… Бунга қўшимча биз уларни бирликка ‎чақириб, “Агар ундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади” ‎сарлавҳаси остида уларга хат чиқардик. Биз унда турли соҳаларда ‎Аллоҳнинг душманлари бирлашиши ва мужоҳидларга омматан қилаётган ‎макрларининг муқобилида Суриядаги мужоҳидларга тушган бу ‎гуруҳчиликнинг зарарларидан огоҳлантирдик. Бу бирликка Аллоҳнинг ‎душманлари бўлмиш мушриклардан кўра тавҳид эгалари ҳақлироқ, чунки ‎мужоҳидлар ҳавою-нафс, нафс истакларидан душманлардан кўра узоқроқ ‎ва тозароқ, чунки улар Аллоҳдан душманлари умид қилмайдиган нарсани ‎умид қилишади, улар истамаган нарсани исташади, улар ёрдам ‎бермайдиган нарсага ёрдам беришади. ‎

Аллоҳ таоло дейди: “Худди мушриклар сизларга қарши жам бўлиб жанг ‎қилгани каби сизлар ҳам уларга қарши жам бўлган ҳолда жанг қилинглар ва ‎билингларки, Аллоҳ тақволи кишилар билан биргадир”. ‎

Милтиқнинг учи кофир нусайрийларнинг кўксидан мужоҳидларнинг кўксига ‎бурилганидан кўп қийналдик. Кейинги рисоламизда буни қилган кишига ‎раддия билдирдик ва у киши ким бўлса бўлсин, ундан ўзимизнинг ‎безорлигимизни эълон қилдик. Лақаблар ва исмларни айтмадик, чунки ‎бизнинг мақсадимиз бу мункар ишларни йўқотиш. Биз уларнинг ишларидан ‎безорлик эълон қилишимизнинг маъноси, уларнинг ўзидан безорлигимиз ‎эмас, балки бу бизнинг улардан кўра улуғроқ ва бизга суюклироқ бўлган ‎нарсага ҳарислигимиздан, яъни тавҳид калимаси ва тавҳид байроғини олий ‎қилишга.‎

Биз бундан олдин Сулаймон алайҳиссалом ва икки аёлнинг ҳадиси ҳақида, ‎бу икки аёлдан бирининг боласини бўри олиб кетганда, улар орасидаги ‎ҳукм устига қурган рисоламизда баён қилгандик. Яъни бу ҳадис мазмунига ‎мувофиқ, жиҳод ва жиҳод байроғига ҳарис бўлган, унга ҳақиқий мансуб ‎бўлган киши ундаги сафларнинг бўлинишига рози бўлмайди. Худди ‎боласининг икки бўлакка бўлинишидан кўра, уни ўзидан жудо қилиниб ‎бошқасига нисбат берилишини қабул қиладиган даражада боласига ‎меҳрибон бўлгани каби. Дарҳақиқат бу ҳадисда боланинг ҳақиқий онасига ‎бошқа бир аёл “бола меники” деб даъво қилганда, қози “болани иккига ‎бўлинглар» деган ҳукм чиқарган эди. Шундан сўнг боланинг ҳақиқий онаси ‎боласининг икки бўлакка бўлинишидан қўрқиб, ўз жигарбандидан воз ‎кечиб, даъвогар аёлга берилишига рози бўлган эди.‎

Ислом ўғлонларининг ҳозирги аҳволи хабаридан уйқуси қочадиган ва ислом ‎умматига чин дилдан ачинадиган киши мужоҳидлар сафининг бўлиниши ва ‎байроқларининг тарқоқ бўлишидан ҳеч қачон рози бўлмайди. Балки у ‎уларнинг қалбларини улфат қилишини, сафларини бирлаштиришини ‎Аллоҳдан йиғлаб, ихлос билан сўрайди. Чунки уларнинг бирлашишида ‎ислом ва мусулмонлар учун катта фойдалар бор. Содиқ мужоҳид ва ‎даъватчи олим бирлик сабабли ислом ва мусулмонларга келадиган ‎манфаатдан ҳеч нарсани устун қўймайди.На бирон номланиш ва на бирон ‎шаклий ҳужжат бу фойдани устун қўйишдан тўса олмайди. Содиқ мужоҳид ‎ва даъватчи олим бу фойда олдида бирон фаръий баҳонани баҳона ҳам ‎қилмайди. ‎

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло “Ўзининг йўлида бир саф бўлиб жанг қиладиган ‎кишиларни суяди” кўп сафлар бўлиб жанг қиладиганларни эмас. Биз ҳам ‎асир бўлиб турган ҳолимизда мужоҳидларни бирликка чақиришимиз билан ‎Аллоҳ бизни суюшини қаттиқ истаймиз. Бу нарса рўёбга чиқиб кофирларни ‎жиғибийрон қилиш билан кўзларимиз қувонмагунча биз бу талабдан ‎кечмаймиз ва рози ҳам бўлмаймиз. Тарқоқликни мустаҳкамлайдиган ёки ‎зиёда қиладиган ҳар бир битик ёки хитобни рад қиламиз. Худди шундай, ‎қайси жамоатда бўлсин, мужоҳидларнинг бирортасидан бу тарқоқликка ‎сабаб бўладиган бирон амалнинг содир бўлишидан безорлик эълон ‎қиламиз. Бундай битикларни, сўзларни ва амалларни инсону жинлардан ‎иборат шайтонларни рози қиладиган ва уларнинг кўзларини қувонтирадиган ‎нарсалар деб биламиз. Худди Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ‎ўзининг бир сафарида асҳоблари билан бир жойга келиб қўнишганда ва у ‎зотнинг асҳоблари дарахтлар ва йўлакларда тарқалиб ўтиришганда: “Бу ‎тарқоқлик шайтонни рози қилади”, деганларидек. Шунда улар ‎жамланишди, ҳаттоки уларнинг зичлигидан, уларнинг устига бир кўйлак ‎ташланса, ҳаммасининг устини беркитарди. Шунинг учун мен тарқоқликка ‎ва гуруҳчиликка чақираётган, уни қўллаб-қувватлаётган ва унга ёзиш билан, ‎сўзлаш билан ёки ўзининг юриш-туриши билан сабаб бўлаётган кишилар, ‎Раҳмонни эмас, шайтонни рози қилишга уринаётган кишилар деб эътиқод ‎қиламан. Улар жанг майдонларида бўлсин ёки майдон ташқарисида бўлсин, ‎бунинг фарқи йўқ. ‎

Раҳмон “Ўзининг йўлида бир саф бўлиб жанг қиладиган кишиларни суяди”, ‎шайтонни эса тарқоқлигимиз, гуруҳларга бўлинишимиз, ўзаро низоларимиз ‎рози қилади. Қанча ёзувчи, қанча жангчи ва гапирувчилар борки, уларга ‎шайтон ўз гумонини рост қилиб кўрсатган ва улар ўзаро низога, ‎келишмовчиликка, тарқоқликка сабаб бўладиган ўзининг бу юриш-‎туришидан рози бўлган. ‎

Аллоҳ таоло айтади: (маъноси) “Дарҳақиқат, уларга иблис ўз гумонини рост ‎қилиб кўрсатди ва улар иблисга эргашиб кетишди, фақатгина мўминлардан ‎бир фирқасигина унга эргашмади”.‎

Худди шунингдек бу нарса душманларимизни рози қилади, уларнинг ‎кўзларини қувонтиради, чунки улар бунга интилишади, режалар тузишади ‎ва унда тўғридан-тўғри ёки бошқа йўллар билан иштирок этишади. Шунинг ‎учун фалончи-фалончиларнинг бу ишда борлигини эшитганимда, уларнинг ‎ичидан гуруҳчиликка чақирадиган, уни қўллайдиган баъзи жиҳодий ‎жамоатларнинг ўз номларини, амирларининг ва шайхларининг номларини ‎очиқ зикр қилган ҳолда, интернетда қилган очиқ таъна ва бузғунчиликлари ‎бизга етганда, қамоқдаги биродарларимга шундай дедим: ‎‎“Кўрмайсизларми, улар ўзларининг ҳақиқий исмлари билан ёзишяпти, ‎баъзилари яна ўз суратларини ҳам қўйиб қўйишган, шунда ҳам истихборот ‎уларга қарамайди, улар ўзларининг баъзи жиҳодий гуруҳлар томонида ‎эканини очиқ айтишсада, уларни ҳисоб-китоб қилишмаяпти, ваҳоланки, ‎озгина олдин бундан кўра оз нарсага ҳам истихборот бундайларни ҳисоб-‎китоб қиларди. Нега уларга индамаяпти, чунки ушбу босқичда бўлаётган бу ‎ишлар уларнинг ўзлари хоҳлайдиган, уларни рози қиладиган, ўзларининг ‎режаларига мос йўналишда эканини билишади. Шу вақтнинг ўзида ‎жиҳоднинг бугунги ҳолига ёниб-куйиб йиғлаётган, уларга насиҳат қилаётган, ‎ўзаро урушишни тўхтатиб, бир бўлишга чақираётган биродарларни ‎истихборот чақириб, қамашлик билан қўрқитмоқда, таҳдид қилмоқда ва ‎қизил чизиқдан ўтиб кетганидан огоҳлантирмоқда.‎

Ҳа, Аллоҳ жиҳод ва мужоҳидлар учун хуш кўрадиган тўғри йўналишда ‎юриш, уларнинг наздидаги қизил чизиқдир. Аммо бузуқ ахлоқлар, ҳавою ‎нафслар билан ўралган, айниган, қийшиқ, хунук чизиқлар уларни рози ‎қилади ва унинг эгаларидан рози бўлишади. Чунки бундай йўл эгалари ‎истихборот истакларига мос юришади, гарчи ўзлари истихборот ишчилари ‎бўлишмасада уларнинг режалари учун хизмат қилмоқда.‎

Урдундаги охирги қамалишимдан олдин содир бўлган бир ишга ‎биродарларнинг эътиборини қаратмоқчиман:‎

Урдунда биродарлар орасида ўзаро муомала одобида, уларга етиб келган ‎хабар устида ҳукм қилишдан олдин яхшилаб текшириш, ғийбат ва ‎чақимчиликни ташлаш, ўзаро ҳасадлашиш, бир-бирини ёмон кўришни тарк ‎қилиш, илм аҳлини ҳурмат қилиш, илм олишга эътибор бериш борасида ‎насиҳат тарқатишга бел боғлаганимда, буни тарқатишдан истихборот мени ‎тўсди ва менга терговчи Абу Марвон Дабубий ҳарфма-ҳарф шундай деди: ‎

‎“Сени уйингнинг ичкарисини тартибга солишингга тек қўйиб қўймаймиз”. ‎

Урдундаги биродарлар ўйлаб кўришсин, истихборотнинг истаги бизнинг ‎исломий уммат уйимизнинг ичкариси тартибсиз, гуруҳларга бўлинган, унда ‎бирлик ва улфат бўлмаган ҳолда қолишидир. Бу эса Аллоҳ биздан талаб ‎қилган нарсанинг акси. Бизнинг сафларимиз бир-бирига қарши бўлишини ‎исташади, бир бўлишини эмас. Бу уларнинг очиқ истаклари. Бу ‎ойдинлаштиришдан кейин ҳам ким истихборотнинг истакларини рўёбга ‎чиқариш учун кўнгилли хизматкор бўлиб қолишни истаса, Аллоҳ бизни унга ‎насиҳатимизда узрли қилди. Ким бирлашиш, улфатлашиш, сафларни ‎бириктириш билан уларни жиғибийрон қилмоқчи бўлса ва уларнинг ‎бурнини ерга ишқамоқчи бўлса, марҳамат.‎

‎“Тўғри йўлни (баён қилиб) ёритиш Аллоҳ зиммасида, ундан (ҳақ йўлдан) ‎бурилувчилар бор. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммасини тўғри йўлга йўллаган ‎бўларди”. ‎

Шу ўринда Саҳиҳул-Бухорийда ворид бўлган нарсани эслатмоқчиман: ‎

Бир муҳожир бир ансорни урди, шунда ансор: “Эй, ансорлар”, деди. ‎Муҳожир эса: “Эй, муҳожирлар”, деб муҳожирларни чақирди. Росулуллоҳ ‎соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни эшитди ва: “Бу сўзларни қўйинглар, ‎чунки у бадбўйдир”, дедилар. ‎

Фикр юритинглар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуруҳчиликни ‎рад қилди, номуносиб санади, ҳаттоки шу шаръий исмларга ўхшашини ҳам. ‎Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозир сизларнинг хусуматингиз, ‎келишмовчилигингиз келиб етган ва бунинг орасидаги гуруҳчилигингизни ‎кўрса, қандай бўлар экан? Буни улоқтиринглар, чунки у бадбўй ва ‎сассиқдир. Бир-бирлари билан биродар бўлган Аллоҳнинг бандаларидан ‎бўлинглар. Ўз ораларингизни ўнглаш билан Аллоҳнинг душманларини ‎саросимага солинглар. Аллоҳ қўлларингизни ва қонларингизни саломат ‎қилган фитнани алангалаштиришда шерик бўлиб қолишдан эҳтиёт ‎бўлинглар. Аллоҳ ундан тилингиз, қалбингиз ва қаламингизни омонда ‎қилишини илтижо қилинглар. ‎

‎“Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва ўринли сўзларни ‎сўйланглар.” ‎

Жиҳод ва мужоҳидлар учун яхшилик, бирлик, улфат, холислик калитлари ‎бўлинглар. Жиҳод бошқа нарсага айланишидан, разолатга айланишидан, ‎бўлаклар ва гуруҳларга тақсимланишидан эҳтиёт бўлинг. Аллоҳга қасамки, ‎бу пасткашлик билан машғул бўлиш, кичикларимизни шунга йўллаш ва ‎бунинг устида уларни тарбиялаш, бу ишни қилаётганлар учун катта айбдир.‎

Табароний “Ал-Кабир”да ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу ‎алайҳи ва саллам дейдилар: “Аллоҳ ишларнинг улуғини ва шарафлисини ‎суяди ва пастларини ёқтирмайди”‎

Аммо шу ўринда айтамизки, бизнинг ҳаққимизда баъзи бир одамларнинг ‎бизни қамоқда уларга ўхшаб иккига бўлинганимизни тарқатишлиги, аслида ‎уларнинг ўзларининг бачканалиги ва ақлининг пастлигидандир. Бу ёлғондан ‎бошқа нарса эмас. Биз Аллоҳнинг фазли билан бир сафмиз, Аллоҳнинг ‎душманларини ғазаблантирамиз, доимо уларга эшиттириб мужоҳидларнинг ‎ҳаммаларининг ҳаққига дуо қиламиз ва мужоҳидларнинг сафларини ‎бирлаштириш, бир кишининг қалбидек уларнинг қалбини улфат қилишини ‎сўраб, Аллоҳга ёлворамиз. Улфатлашиш ва бирлашиш чақириғига бир-‎биримизни васият қиламиз ҳамда бизни зиёрат қилувчиларни ва ‎аҳлларимизни ҳам шунга тавсия қиламиз, буюрамиз. Дарс қиламиз, илм ‎ўрганамиз, ҳақ ва сабрга бир биримизни чақирамиз, шунингдек ўзимизнинг ‎бирлигимиз, улфат бўлишимиз билан Аллоҳнинг душманлари бурнини ерга ‎ишқаймиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!‎

Эй биродарлар, биз ҳаққимизда ва мужоҳидлар ҳаққида Аллоҳдан тақво ‎қилинглар, гуруҳчиликни тарқатманглар, унга ёрдамчи ҳам бўлманглар. ‎Билинглар, душманларимиз содиқ мужоҳид гуруҳларга ажратмайди, балки ‎ҳаммага бирдек макр қилишади. Тавҳид байроғини кўтарган, шу йўлда ‎жиҳод қилган ҳар бир кишига қарши улар ўзаро тил бириктиришади. Бугун ‎кофирлар содиқ мужоҳид гуруҳларни ёмон кўргани учун ким хурсанд ‎бўлаётган бўлса, ўзини уларнинг адовати ва макридан омонда деб ‎ҳисобламасин. “Оқ ҳўкиз ейилган кун ейилдим”, каби бўлиб қолишдан ‎эҳтиёт бўлинг. Суриядаги жиҳодингизга эртаю кеч фитналар уюштириляпти. ‎Бир неча кун олдин кофирлар Суриядаги ўзларига бегона жангчиларнинг ‎хатарини муҳокама қилиш учун Брюссел шаҳрида йиғилиш ўтказди. Европа ‎Иттифоқи ва Туркияга олтита Араб давлати қўшилди. Булар орасида Урдун ‎ҳам бор. Бу йиғилиш узоқ давом этди ва АҚШ давлат истихбороти ваколат ‎мудири Жеймс Клопр конгресс аъзоларига: “Жабҳатун-Нусранинг ‎йўналишидан, Суриядаги кураш АҚШ халқининг хавфсизлигига хатар ‎келтириб чиқаради, Сурияда етти минг жиҳодий сунний жангчилар борлиги ‎аниқланди”, деб очиқ айтди. Бу келишувлар Суриядаги мужоҳидларга ‎қарши макр устига қурилган. Бу нарсада интернетдаги ижтимоий ‎тармоқларда жиҳоднинг қадр-қийматини йўқотишга, якка-якка ва гуруҳ ‎шаклига айлантиришга, фуқаролар урушига айлантиришга, мужоҳидлар ‎орасида гиж-гижлаб фитна ўтини ёқиш билан машғул бўлган содда, гўл ‎мусулмонлар сабабдир. Ҳатто улар бизнинг ёшларимизга таъсир ‎кўрсатишди. Бир неча кун олдин қизим келиб: “Ота сиз ким билансиз”, деб ‎сўраяпти. Мен унга: “Мен мужоҳидларнинг ҳаммаси билан, тавҳид ‎байроғини кўтарган, унга ёрдам бериш учун ва уни ҳоким қилиш учун ‎интилаётган ҳар бир киши билан биргаман”, дедим. Аллоҳ таоло айтади: ‎‎“Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, у билан бирга бўлган кишилар кофирларга ‎қаттиққўл ва ўзаро раҳмли. Уларни Аллоҳнинг фазлини ва розилигини истаб ‎рукуъ, сажда қилган ҳолларида кўрасиз, уларнинг белгилари юзларидаги ‎сажда изларидан билинади. Бу уларнинг Тавротдаги мисолларидир. ‎Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга ‎киргач, йўғонлашиб ўз новдасида тик турган, деҳқонларни лол ‎қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Бу билан кофирларни ғазаблантириш ‎учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга мағфират ‎ва улуғ ажрни ваъда қилгандир”.‎

Аллоҳим бизни ҳам улардан қил, биз билан кофирлар ва мунофиқларни ‎ғазаблантир, бизни мужоҳидлар орасида яхшилик, улфат, бирлик ва ҳидоят ‎калитлари қилгин!‎

وصلى الله وسلم على نبينا محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين‏
*******************************

‎“Содиқлар”‎

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *