Уламолар фатволари : Аҳл ал-Ҳадислар кимлар?

ФАТВОЛАР

Савол :
Аҳл ал-Ҳадислар кимлар?
Жавоб :
Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى га ҳамду санолар бўлсин.
Аҳл ал-ҳадис (ҳадис аҳллари) ибораси (Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَнинг) Суннатларини қайта тиклаб уни бошқаларга ҳам ташвиқ қилаётган фирқага нисбатан қўлланилади. Улар (яъни аҳл ал-ҳадислар) Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ ашоблари бўлган ақидага эътиқод қилишади. Салаф солиҳлардан бўлмаганларнинг ақидаси ва аъқл, ҳавои-нафс ёки (уйқуларида) кўрган тушларига эргашмасдан, (улар) динларини фаҳмлаш (ўрганиш)да Қуръон, Суннат ва салаф солиҳларнинг (Қуръон ва Суннатни қай тарзда тушунган бўлсалар ўша) тушунишларига мурожаат қиладилар.
Бу фирқа нажот топган (Ал-Фирқатун Нажия) ва ғалаба гилгувчи (Ат-Тоифа Ал-Мансура) фирқадир. Имомларнинг кўплари қуйидаги ҳадисда зикр қилинган (фирқа)дан мурод ҳам нажот топгувчи фирқа дейишган, Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ шундай деган эканлар:
‏ ‏‏ «لاَ تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ عَلَى الْحَقِّ لاَ يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ ‏ ‏أَمْرُ اللَّهِ ‏ ‏وَهُمْ كَذَلِكَ»
Умматимдан бир тоифа ҳақда яққол кўриниб бораверади. Уларни ташлаб кетгувчилар уларга зарар қилмайди ва улар бу ҳолатда Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى нинг амри келгунича (Қиёмат Кунигача) давом этишади. [Муслим 1920]
Ўтмиш ва яқин тариҳда, имомлар шу гуруҳ ҳаққида кўплаб таърифлар бериб кетишган. Биз булардан қуйидагиларни танлашимиз мумкин:
1 Ал-Ҳаким رَحِمَهُ اللهُ تَعَالَى айтадилар:
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал رَحِمَهُ اللهُ تَعَالَى бу ҳақда шарҳ бераётганларида, (Қиёмат) Соат келгунига қадар ғалаба қилиб қолаверадиган гуруҳ — ашааб ал-ҳадис” деб жуда яҳши тафсир берганлар. Солиҳ (кишиларга) эргашадиган ва бизлардан илгари келган Салафларнинг изидан борадиган, Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ нинг Суннатларига асосланган ҳолда бидъат аҳлларининг ботилликларини фош қилганлардан бошқа (яна) ким ҳам бу таърифга ҳақлироқ бўлиши мумкин?”
[Ал-Ҳаким ал-Нишапурийнинг, Маърифат Улум ал-Ҳадис номли китоби, 2-3 бетлар]
2 Ал-Ҳотиб ал-Бағдодий رَحِمَهُ اللهُ تَعَالَى айтадилар:
Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى бу одамларни Аҳи алҲадисни шариатнинг арконларидан қилиб қўйди ва У سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى улар (аҳли-ҳадис) сабаблик барча бидъатларни яксон қилиб ташлади. Улар Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى нинг маҳлуқлари орасида энг амонатдорларидур, Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ билан уларнинг умматлари ўртасидаги воситачидурлар (яъни Уммат билан Расулуллоҳни бўглаб тургувчи воситадурлар). Улар (Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ нинг) динларини муҳофаза қилишда жуда ҳам шижоатликдирлар; уларнинг нурлари ярқираб туради; уларнинг фазилатлари (ҳар кимга) маълумдир; иҳлосларининг белгилари яққол билиниб туради; уларнинг йўллари ютуққа олиб боргувчи йўлдир, ва уларнинг далиллари устундир. Ҳар бир фирқанинг ҳавои-нафс ё қуруқ райга (яъни фикрга) асосланган камчиликлари бордур, магар аҳл ал-ҳадислар бундан мустаснодир, уларнинг мурожаат манбалари Қуръон, далиллари(нинг манбалари) Суннат ва йўлбошчилари Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ дир; улар ҳеч қандай ҳавои-нафсга аҳамият бермагайлар, ва уларнинг (диний масалаларда) ҳеч бир шаҳсий мулоҳаза ва фикрлар билан ишлари ёқдир. Уларга Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ дан келган ривоятлар кифоя қилгайдир, ва уларни (ривоятларни) омонатдорлари (яъни ҳалқга етказиб тургувчилар)дир ва улар асраб авайлагайдирлар. Улар иймонга маҳкам туриб уни муҳофаза қилгувчилар, илм эгалари ва манбаси(марказидир)лар. Агар бирон ҳадис борасида ихтилоф бўлар экан, одамлар уларга мурожаат қиладилар, ва уларнинг чиқарган ҳукмларини эшитгайлар ва қабул қилингайдир. Уларнинг орасида машҳур фақиҳ уламолар, буюк имомлар, қабилаларида ўз тарбиялари-ҳулқлари билан танилганлар, фазилатлари билан машҳур бўлганлар, Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчилар ва гўзал нутқ эгалари бордир. Улар аксарни ташкил қилишади ва уларнинг йўли ҳақ йўлдир. Ҳар бир бидъат аҳли уларга (яъни Қуръон ва саҳиҳ Суннатга) эргашаётганлигини даъво қилгай, ва бундан бошқа йўлни даъво қилишликка журъат ҳам эта олмагай. Кимки уларга тўсқинлик қилар экан, Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى уларни яксон қилади, ва кимки уларга қаршилик кўрсатар экан, Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى уларни ҳорлайди. Атрофдагиларнинг (ўша йўлда сабр-тоқат билан эргаша олмасдан) уларни тарк қилганлари уларга зарар келтирмагай, улардан узоқ юрганлар нажот топмаслар. Ўз дини ҳақида қайғурадиганлар уларнинг ёрдамига муҳтождурлар, ва кимки уларга паст назар билан қарар экан мағлублардан бўладилар, ва Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى уларга нусрат бергувчидир.
[Шарф Ашааб ал-Ҳадис, 15бет]
3 Шайҳ ул-Ислом Ибн Таймийя رَحِمَهُ اللهُ تَعَالَى айтадилар:
Шундай экан, (бизга) равшанки, Аҳл ал-Ҳадис вал-Суннаъ номига энг лойиқ бўлган ғалаба қилгувчи фирқа бу Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَдан бошқа кўр-кўрона эргашувчи ҳеч бир пешвоси бўлмаган одамлардир. Улар (Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّم)нинг сўзлари (яъни суннатлари) ва амаллари борасида энг илмлик бўлганлар, ва саҳиҳ ва (саҳиҳ) бўлмаган (ҳадис)ларни ажрата олишда энг уддабурон бўлганлардир. Уларнинг имомлари бунда (Суннат ҳаққида) чуқур билимга эгалар, улар бунинг (ҳадиснинг) маъносини тушунгувчилар ва унга амал қилишда энг ихлослик бўлган кимсалардир. Улар уни қабул қилишади ва унга иймон келтиришади, ва уни (ҳаётларида) татбиқ қилишади. Улар унга (ҳадисга) амал қилганлар билан (Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى ёлида) муҳаббатлашишади ва унга(ҳадисга) қаршилик кўрсатганларга душманлик (руҳида) бўлишади. Улар ҳар қандай фикрни Қуърон ва Суннатга таққослаб кўришади, шундай экан улар ҳеч бир фикрни ақидаларининг асоси қилиб олмайдилар, магар у Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَолиб келган (йўлда) исботи мавжуд бўлсагина (асос қилиб олишур). Аксинча улар Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَнинг олиб келган (йўлларини) ўзларининг ақидаларининг асоси қилиб олишади. Одамлар орасида тафарруқ мавжуд бўлган масалалар — (буларга мисол) Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى сифатлари, Қадар, Жаҳаннам ваъиди, Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى нинг исмлари, амру маъруф ва наҳю анил мункар қилиш йўллари масъаларда Аллоҳ ва Расулига қайтаришади. Улар одамлар орасидаги ихтилофда бўлган бир масалада ҳар бир фирқанинг фикрини тўлиқ текширувдан ўтказадилар, ва қайси бирлари Қуръон ва Суннатга мувофиқ экан, уни тасдиқлайдилар ва қайси бирлари Қуръон ва Суннатга қарши экан, уни рад қиладилар. Улар шубҳа ва ҳаволарининг ортидан эргашмайдилар. Чунки шубҳа ортидан эргашишлик жоҳилликдир ва Аллоҳ томонидан ҳидоятсиз ҳаволарига зулмдир.”
[Мажмуъ ал-Фатава, 3/347, 348]
Шуни таъкидлаб ўтишимиз жойизки Аҳл ал-ҳадислар бу Расулуллоҳ صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَнинг ҳадисларига эргашиб уни бошқа ҳар кимдан устун қўювчилардир, ҳоҳ у олим бўлсин, ҳоҳ оддий мусулмон киши бўлсин.
Шайх ал-Ислом [Ибн Таймийя яна] айтадилар:
Биз Аҳл ал-Ҳадислар деганимизда фақатгина уни (яъни ҳадисни) ўрганиб, ёзиб олиб ривоят қилгувчиларнигина эмас, балки уни ёд олиб, ўрганиб(фаҳмлаб), зоҳирдан ва ичдан, уларга иттибо қилувчиларни ҳам назарда тутмоқдамиз. Аҳли Қуръон ҳам ҳудди шундайдур. Бундай инсонларнинг асосий ҳислати уларнинг Қуърон ва ҳадисга бўлган муҳаббатлари, улар (ҳадислар)га ва унинг маъноларига мурожаат қилишлари ва илмлари (даражаси) етганича унга амал қилишликларидадир.
[Мажмуъ ал-Фатава, 4/95]
Имомлар бу ҳақда кўплаб гапириб кетишган. Кўпроқ маълумотга эга бўлишлик учун, юқорида келтирилган манбаларга, ҳамда Мажмуъ Фатава Шайх ал-Ислам Ибн Таймияга мурожаат қилишингиз мумкин.
Аллоҳسُبْحَانَهُ وَ تَعَالى нинг Ўзи билгувчироқдир.

Ислом Савол ва Жавоблар № 12761 дан олинди

Tagged

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *