Америка ва Исроил давлатлари ишлаб чиқарган маҳсулотларга бойкот қилиш ҳақидаги фатво
(фатво рақами 930)
Фатво берувчи шайх Абдуллоҳ Жибрин роҳимаҳуллоҳ
Савол
Ҳаммага маълумки, муқаддас замин бўлган Фаластинда бизларнинг мусулмон биродарларимиз сионист, ёвуз яҳудийлар тарафидан камситилиш ва қатлиомларга юз тутмоқдалар. Ҳеч шубҳа йўқки, яҳудийлар қўлларидаги замонавий қуролларга эга бўлганликларида катта давлатларнинг кўмаги борлиги ва бу давлатларнинг аввалида Америка туради. Мусулмон киши биродарларини бошдан кечираётган аянчли ҳолатларини кўриб, уларга ёрдам бериш ва душманларни қилаётган хунрезликларидан тийиб қўйиш йўлини ахтаради. Лекин у мусулмонларга Оллоҳдан нусрат сўраб дуо қилиш ва душманларга хорлик тилашдан бошқа чорасини топа олмайди. Шу пайт динига муҳаббатли бўлган баъзи кишилар мусулмонларга ёрдам бериш учун Исроил ва Америка ишлаб чиқарган маҳсулотларга бойкот қилиш керак деган фикрни кўтариб чиқадилар. Саволим шуки, мусулмон киши агар, кофирларга душманлик қилиш ва уларнинг иқтисодларини пасайтириш ниятида, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларга бойкот қилишга киришса, савобга дохил бўла оладими? Сизнинг тавжиҳотингиз қандай? Оллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлгайсиз.
Жавоб:
Ер юзидаги жамики мусулмонлар учун яхшилик ва тақво йўлида, ҳамда мусулмонларга дунёнинг қайси бурчагида бўлмасинлар ёрдам кўрсатишда бир-бирларига кўмакдош бўлишлари вожибдир. Ҳатто хўрланаётган мусулмонлар ўзларининг диёрларида бемалол қаддиларини кўтариб яшашлари ва диний анъаналарни ва исломий шиорларни ошкор қила олишлари керак ва ислом таълимотларига тўла амал ва диний аҳкомларни тадбиқ қилиб, ҳудудларни барпо эта билишлари ва дин таълимотларига кўра амал қила олишлари керак. Ва бу ёрдамлари уларни яҳуд ва насоролардан иборат бўлган душманлари устидан ғалаба қозонишларига сабаб бўлишига олиб бориши керак. Шунинг учун мусулмон киши душманларга жиҳод қилишда қўлидан келган василани ишлатиши мумкин. Дарҳақиқат ҳадис шарифда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам «Мушрикларга молинглар, жонинглар ва тилларинглар билан жиҳод қилинглар» (1) деб марҳамат қилган эдилар. Демак мусулмонларга қўлларидан келган ёрдамларини мужоҳид биродарларига кўрсатишлари вожибдир. Ва ислом ҳамда мусулмонлар учун қувват бағишлайдиган барча имкониятларни ишлатмоқлари ҳам зарурдир. Шунингдек мусулмонларнинг устларида кофирлар билан кўлларидан келган имкониятга қараб жанг қилиш вазифаси турибди. Ва яна мусулмонлар устида дин душманларидан иборат бўлган кофирларни заифлаштирувчи барча василаларни ишлатиш услуби бор. Улардан ёзувчи, ҳисобчи, муҳандис ёки хизматкор қандай бўлмасин ва қайси турда бўлмасин олинмасин, ишлатилмасин. Чунки улар мусулмонларнинг молларини олиб чиқиб кетадилар. Бундай йўллар беркитилиш керак. Мана шундай қилиб ҳар бир мусулмон киши кофирларнинг маҳсулотларини улар билан қилаётган муомалаларни узиш йўли ила тарк қила олади. Улардан ҳеч нарса сотиб олмасин. Машина бўлсин ёки кийим кечак бўлсин, ҳар қанча фойдали ашё бўлсин ёки зарарли бўлсин сигарет каби. Ният кофирларни заифлаштириш тижоратларини касод қилишдир. Токи уларнинг иқтисоди синиб ва аччиғи сўниб хор бўлсинлар. Валлоҳу аълам.
(1)- бу ҳадис Имом Аҳмад (3) 124, 153, 151. Доримий (2431) Абу Довуд (2504) Насоий (3096) Ҳоким 2. 81. (2427) ривоят қилганлар. Заҳабий саҳиҳ деб мувофиқ бўлган.
الكتاب : فتاوى موقع الألوكة
المؤلف : مجموعة من العلماء