2021 йил 18 март куни Москвадаги анжуманда АИИнинг сиёсий идора (бюро) раҳбари Мулла Биродар Oхунзоданинг нутқи

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Халқимиз қирқ йил давомида қийинчилик ва машаққатларга дуч келмоқда. Афғонистон Исломий Иморати деярли 27 йил аввал Амирул-мўминин Мулла Муҳаммад Умар Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ) бошчилигида мамлакат бирдамлигини сақлаш, халқнинг жонию-молини ҳимоя қилиш учун ташкил этилган эди.

 АИИ мамлакатдаги қийин вазиятларга қарамай, бутун дунёда тан олинган мақсад-шиорларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган:

• Мамлакатни парчаланишдан сақлаш
• Хавфсизликни таъминлаш
• Одамларнинг ҳаёти, шаъни ва мол-мулкини ҳимоя қилиш
• Ахлоқий ва маъмурий пораҳўрлик (коррупция)ни йўқ қилиш.
• Гиёҳванд моддалар (наркотик)ларга самарали кураш олиб бориш.

  Халқаро ҳамжамият мамлакатни ривожлантириш ва одамлар ҳаётини янада яхшироқ қилишда АИИга ёрдам бериш ўрнига, тўсиқ (санкция)ларни жорий қилди. Сўнг АҚШ  бостириб кирди. АИИ бошчилигида афғон халқи, ўзларининг диний ва миллий бурчлари асосида босқинчиларга қарши чиқишди. 2019 йилда Доҳада АҚШ билан расмий музокаралар бошлангунга қадар, АИИ ўзининг сиёсий позициясини дунёга баён қилиб келди. 18 ойлик музокаралардан сўнг 2019 йил 29 февралда 4 қисмдан иборат муҳим халқаро шартнома имзоланди:

• Афғонистондан 14 ой ичида барча хорижий кучларнинг чиқарилиши.
• Афғонистон ерлари, АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид солиш учун қўлланилмайди.
• Oлти минг маҳбус озод қилиниши.
• Афғонлараро музокаралар бошланиб янги, исломий тизим ўрнатиб, доимий ва ҳар томонлама ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши.

 Шартномада иккала томоннинг мажбуриятлари кўрсатилган.  АИИ ўз мажбуриятларини бажарди ва иккинчи томондан ҳам шуни талаб қилмоқда. Келишувга биноан 6000 маҳбус озод қилинди.  Афғонлараро музокаралар бошланди.  Жангий ҳаракатлар сезиларли даражада камайтирилди.  Агар келишувга тўлиқ амал қилинса,  муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади. АИИ жангий амалиётларни сезиларли даражада камайтирди. Иккинчи томон эса ўз мажбуриятларини бажармади. Шартнома имзоланганидан бери 1000 дан ортиқ қонунбузарликларга йўл қўйилди, биз уларни вақти-вақти билан халқаро ҳамжамият ташкилотлар ва мамлакатларни хабардоқ қилдик. Ҳибсда сақланаётганларнинг ҳаммаси ҳам қўйиб юборилмади.  Қора рўйхат ва мукофот эълони ҳали ҳануз бекор қилинмади. Айни пайтда афғонлараро музокаралар олиб борилмоқда.  Келажакда бўлиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилиш керак. Биз мамлакатимизнинг ҳар бир мусулмон кишисига унинг ҳуқуқи, имконияти ва салоҳияти амалга ошувчи инклюзив афғон исломий тизимини хоҳлаймиз. Шу билан бирга мавжуд муаммолар ҳал қилинади. Ушбу тизим мамлакат, халқ барқарорлиги ва равнақи учун хизмат қилади. Бу борада АИИ қатъият ва имкониятларга эга.  Аммо бошқа афғон партиялари ўз мажбуриятларини бажаришмайди. Доҳа келишувлари мамлакат муаммоларини ҳал қилишнинг энг яхши ва самарали йўли ҳисобланади.

 Биз барча халқаро ташкилотларни афғон халқининг муаммоларини ҳал қилиш ва ёрдам беришга чақирамиз.  Чунки Афғонистон барқарорлиги ҳамма учун муҳимдир, ушбу барқарорлик ўз натижаларини келтириб чиқариши аниқ. Чунки гиёҳванд моддалар муаммоси глобал муаммо ҳисобланади. Мамлакат исломий тизимининг келажаги халқаро ҳамжамият ташкилотлари билан бирга ҳамкорликда ҳал қилинади, шу билан халқимизга ва қўшни давлатларга фойда бўлади.

 Биз ҳеч кимнинг ички ишларига аралашмаймиз ва ҳеч кимни ички ишларимизга аралашишига йўл қўймаймиз. Биз Афғонистонда, барқарор тинчлик ва хавфсизликни таъминлай оладиган мустақил исломий давлатни хоҳлаймиз. Ушбу саъй-ҳаракатлар исломий қадриятлар, мустақиллик ва афғон халқининг миллий манфаатларини ҳисобга олиши лозим. Афғонистонликлар ўз келажакларини ўзлари ҳал қилишлари керак.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *