Муҳим эслатма

УММАТ ХАБАРЛАРИ

Азиз биродарлар, бугун қуёш ботгандан кейин Рамазон ойининг охирги 10 куни бошланади.

Дарҳақиқат, рамазоннинг охирги 10 кунлиги ўзгачадир.

Бу кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа кечалардақа ибодат қилмас эдилар.  Уммул-мўминин Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо) айтар эдилар:
“Рамазоннинг охирги ўн кечаси бошланганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари намоз ва ибодат учун бедор бўлиб, аҳлини уйғотиб, ибодатда янада тиришқоқ бўлишга тайёрланардилар.  (Бухорий, Муслим).

Аллоҳ таолодан бу охирги 10 кунни Ўзи рози бўладиган қилиб ўтказишини сўраймиз.

Шуни ҳам ёдда тутингки, Рамазон ойида қилинган аммаларга савоб бошқа вақтларга қараганда кўпроқ ёзилади.  Ушбу муқаддас ойнинг сўнгги кунларини имкон қадар фойда билан ўтказишга интилайлик, чунки келаси йил Рамазонни кўриш насиб этадими ёки йўқми номаълум.

Ҳурмат ила, Sodiqlar таҳририяти

Улашинг :

1 мулоҳаза “Муҳим эслатма” -га

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *