Ақл ўргатиб, айтар бугун ким кимгадир:
«Бахт-саодат сукутдадир, «жим-жим!»дадир.
Ўз уйингда тинч яшасанг, маза ҳар кун,
Муҳожиру қувилганга аза ҳар кун.
Бахтинг шулдир — сен ҳаммадан кейин юрсанг,
Қадамингни аста босиб, «хўп!» деб турсанг.
Бахт изласанг, йўқ қил барча эътирозинг,
Ҳайдаб юбор ғазабинггу эҳтиросинг!
Ана шунда топарсан сен бахт қушингни
Хушёр бўлгин, йўқотмагин эс-хушингни!»
Бу сўзларга жавоб шулки, бу ҳаётмас!
Тирик инсон сен айтгандек музлаб ётмас.
Ҳаёт деган машаққатдир, сўнгра роҳат.
Сенга қолса, ўлик уйқу — истироҳат.
Тирик инсон дину юртга бўлур қалқон!
Ҳур кишилар душманларни қилур толқон!
Билгил, мағлуб косасидан оқар йиринг.
Бўйин эгма, ҳимоя эт ватан, еринг.
Таслим бўлма, майли кетсин йўғу боринг
Лек кетмасин дину иймон, номус-оринг!
«Бугуннинг баҳоналари» китобидан Обидхон қори таржимаси.