АИИнинг охирги 2-3 кунлик жанглар ҳисоботи

УММАТ ХАБАРЛАРИ

  Исломий Иморатнинг мамлакат бўйлаб «Ал-Фатҳ» амалиётлари муваффақиятли тарзда давом этар экан, охирги 2-3 кунлик жангларнинг қисқа ҳисоботи:

 Нангарҳор вилоятининг Шерзод туманида мужоҳидлар томонидан амалга оширилган бир қатор ҳужумларда 23 дан зиёд Қобул жангарилари ҳалок бўлди ва яна 9 киши яраланди.
Бошқа бир хабарда, мужоҳидлар Нангарҳор вилоятининг Спин Ғар туманида душман қароргоҳини эгаллаб олишлари натижасида 3 нафар арбакий, ҳамда уларнинг қўмондони ўлдирилган ва 1 киши яраланган. Шу билан бирга, 3 та Калашников автомати, 1 та РПГ (гранатомёт) ва ўқ-дорилар ғанимат олинган.
Қўшни Лоғмон вилоятидан олинган хабарларга кўра, Алингар туманида душман танки (Хамер) минага тушиши натижасида 4 та душман ўлдирилди. Ушбу туманнинг қўшни қишлоғида, яна бир танк мина тузоғига тушди ва 2 аскар ўлиб, 2 таси эса яраланди.
Каписа вилоятининг Нажироб туманида кетма-кет 3 та мина портлаши натижасида камида 6 та қўмондон ҳалок бўлди. Ушбу туманнинг бошқа жойларида мужоҳидларнинг ҳужуми натижасида 2 та қўғирчоқ аскар йўқ қилинди. Хасаи До туманида мужоҳидлар томонидан қилинган пистирма ҳужумида 2 та душман аскари отиб кетилди. Бундан ташқари, вилоятнинг Нажироб туманидаги мужоҳидларнинг ҳужумларида 21 та душман аскари ўлдирилган, ҳамда 2 та ҳарбий улов воситаси 7 нафар аскар билан йўқ қилинди.

  Балх вилоятининг 7 округида 31 нафар шахс ўз йўлларини ботил билиб АИИ мужоҳидлари сафига қўшилди. Ғазний вилоятининг Шўлгар туманида душманнинг пиёда патрул аскарлари мина тузоғи билан ўлдирилди. Яна бир хабарда, ушбу вилоятнинг Дияк туманида полиция нафарларига қилинган ҳужумда, 2 қўғирчоқ аскар ўлдирилган ва яна 3 нафари яраланган. Ушбу вилоятнинг Чиғату туманида мужоҳидлар оғир қуроллар билан душман танки (хамер)ни ҳадафга олишди, натижада 5 та аскар йўқ қилинди.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *