МУЛЛА МУҲАММАД УМАР: «АМЕРИКА ЁВУЗЛИКНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРДИ — ЭНДИ ЎЗИ УНИНГ ҚУРБОНИ БЎЛАДИ…»

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 (Ушбу интервью «Америка овози» мухбири томонидан Толибон раҳбари Мулла Муҳаммад Умардан олинган бўлиб, 2001 йил 22 сентябр куни АҚШ Давлат Департаменти томонидан уни трансляция қилиш тақиқлаб кўйилди).

 Савол: Нима учун сиз Усома бин Лодинни мамлакатдан чиқариб юбормадингиз?

 Мулла Муҳаммад Умар: Бу муаммо Усома бин Лодин билан боғлиқ эмас. Бу Ислом билан боғлиқ ишдир. Бу ерда Исломнинг шаъни-шарафи кўндаланг қўйилмоқда. Бундан ташқари афғонларнинг миллий урф-одати ҳам шуни тақозо қилади.

 Савол: Сиз АҚШ терроризмга қарши уруш эълон қилганини биласизми?

 Мулла Муҳаммад Умар: Менга иккита ваъда маълум. Биринчиси — Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ваъдаси, иккинчиси Бушнинг ваъдаси. Аллоҳнинг ваъдаси шуки, У «Менинг ерим кенгдир, агарда сен Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилсанг, Ер юзининг исталган қисмида барқарор бўлишинг мумкин ва доим Унинг ҳифзу ҳимоясида бўласан…» дейди. Бушнинг ваъдаси эса «ер юзида беркиниб олишингиз ва сизни тополмай қолишлари мумкин бўлган жой қолмаган» деган мазмунда. Кўрамиз, шу икки ваъдадан кимнинг ваъдаси ижобат бўларкин.

 Савол: Наҳотки сиз одамлар, ўзингиз, Толибон ва мамлакатингиз тақдири борасида қайғурмайсиз?

 Мулла Муҳаммад Умар: Аллоҳ қодир Зотдир… У иймон аҳлига, мусулмонларга ёрдам беради. Аллоҳ ҳеч қачон динсизлардан рози бўлмаслиги ҳақида айтган. Дунёвий ишларда Америка жуда кучли. Аммо у ҳозиргидан кўра 2 баробар кучли бўлганида ҳам бизни енголмайди. Аллоҳ биз билан экан, ҳеч ким бизга зарар етказолмаслигига иймонимиз комилдир.

 Савол: Демак, буларнинг барчаси сизни ташвишга солмайди, шундайми? Аммо бутун дунёдаги афғонлар юзага келган вазиятдан ниҳоятда ташвишланмоқдалар…

 Мулла Муҳаммад Умар: Йўқ, бу бизни албатта ташвишлантиради. Бизни келажакда буюк ишлар кутмоқда. Аммо биз Аллоҳнинг марҳаматига муҳтожмиз. Биз учун ҳақиқат онлари келгандек туюлиши мумкин, аммо Аллоҳнинг раҳмати мусулмонлар биландир. Бизнинг нуқтаи назаримизга қулок солинг. Агар биз ҳозир Усомани топширсак, бугун биздан шуни талаб қилиб турган кишилар эртага шу иш учун бизни ҳоинликда айблай бошлашади… Ўша одамларнинг ўзлари «Нима учун Ислом шаънига тажовуз қилдиларинг, Ислом обрўсини қурбон қилдиларинг? Нима учун мусулмонларни шарманда қилдиларинг?» дея маломат қила бошлайди. Ҳамма Америкадан қўрқади ва ҳамма унга ҳушомад қилгиси келади. Аммо шу ўринда сизга баъзи нарсаларни айтишимга руҳсат берасиз. Америкаликлар яқинда бўлиб ўтганга ўҳшаш ҳатти-ҳаракатларни даф этолмайдилар.

 Чунки Америка Ислом динини тазйиққа олган. Бу нарсани Америка Ислом дунёси ва айниқса мусулмон мамлакатларда амалга оширди. Сиз мусулмон мамлакатларга бир назар солинг — одамлар афсус-надоматда яшамоқдалар. Улар Исломнинг йўқолиб қолаётганидан ҳасрат чекиб яшамоқдалар. Исломий қонунлар ўрнини дунёвий қонунлар эгаллаган. Аммо инсонлар ўзларининг исломий ақидаларида мустаҳкам қолмоқдалар. Ўзларининг дардлари ва тушкунликка тушишлари сабаб баъзилар ўз жонларини қурбон қилиб юборишади. Бу билан улар ҳеч нарса йўқотмасликларини сезишади. Агар АҚШ чиндан ҳам ёвузликни йўқ қилмоқчи бўлса, улар нима қилишни ҳам билишлари керак. Улар ўзларининг Ислом динига нисбатан босимларини бас қилишлари керак. Исломни қўйиб юборинглар. Ана шунда ҳаловат, енгиллик онлари бошланади ва ҳар ким ўз иши билан машғул бўла олади.

 Савол: Сиз Америка Ислом дунёсини тазйиққа олган деганда нимани назарда тутаяпсиз?

 Мулла Муҳаммад Умар: Америка мусулмон мамлакатларнинг ҳукуматларини ўз назоратига олган. Америка ўзининг талаблари улар томонидан бажарилишини кузатиб боради. Албатта бундай ҳукумат ўз халқидан ниҳоятда узоқдир. Одамлар ҳукуматдан Исломга мувофиқ амал қилишларини сўрашади, бироқ у уларга парво ҳам қилмайди. Халқлар ўз ҳукуматлари олдида ожиздирлар, чунки у ҳукуматлар Қўшма Штатларнинг қучоғидадирлар. Шундай қилиб, ҳукумат яроқсиз ҳолга келади ва ўз халқини унута бошлайди. Мабодо кимдир Ислом йўлидан юрса, бундай ҳукумат уни қамоққа ташлайди ёки ўлдиради. Америка мана шундай йўл тутмоқда. Агар у шундай ҳукуматларни қўллаб-қувватлашни тўхтатса ва одамларга ўз ҳукуматлари билан масалаларни ҳал этиб олишга тўсқинлик қилмаса, бундай муаммолар йўқ бўлиб кетади. Америка эндиликда унинг ўзига ҳужум қила бошлаган ёвузликни ўзи келтириб чиқарди.

 Бу ёвузлик Усоманинг ўлиши, ёки менинг ўлишим, ёки одамларнинг ўлиб кетиши билан йўқ бўлиб кетмайди. Бу (ёвузлик) Американинг сиёсатидир. АҚШ ундан воз кечиши ва уни қайта кўриб чиқиши зарур. Улар ўз империяларининг таъсирини бутун дунё, айниқса, мусулмон мамлакатлар бўйлаб тарқатишга бўлган уринишларни бас қилишлари керак. «Инсонпарварлик ёрдами» номи остида америкаликлар Афғонистонга минглаб Инжилларни олиб кирдилар ва христианликни тарғиб қилдилар. Улар бу ерда шундай қилишга ботина олган эканлар, энди улар араб мамлакатларида нима ишлар қилаётганини тасаввур этаверинг! Мусулмонлар буни яхши тушунишади. Ҳамда улар ҳеч нарса қила олмасликларини ҳам англашади… Шунинг учун ҳам улар жонини қурбон қилиб амалга ошириладиган ҳужумларда ўзларини ўлдиришади. Улар бу ер юзида ортиқ яшашни исташмайди.

 Савол: Демак, бу сўзларнинг маъносидан сизлар Усома бин Лодинни Қўшма Штатларга бермайсизлар деб тушуниш мумкин?

 Мулла Муҳаммад Умар: Ҳа. Биз бундай қилолмаймиз. Агар биз шундай йўл тутсак, у ҳолда биз мусулмон эмасмиз… У ҳолда Ислом ўлган бўлади. Агар биз ҳужумлардан қўрққанимизда, Усомани яқиндагина содир бўлган Американинг дағдаға ва бомбардимонидан сўнг топширган бўлардик Аммо шундан сўнг АҚШ бизга яна ташланиши мумкин бўларди, бунда эса бизнинг биронта ҳам дўстимиз бўлмаслиги муқаррар.

 Савол: Наҳотки сизлар Америка билан тўлақонли уруш олиб боролсаларингиз? Америка сизларни мағлуб қилмайдими, шунда сизнинг халқингиз бундан-да кўпроқ қийналмайдими?

 Мулла Муҳаммад Умар: Зоҳиридан қаралганда, бу худди сиз айтгандек, аммо мен аминманки, асло бундай бўлмайди. Илтимос, эслаб қолинг: барча нарсага қодир бўлган Зот — Аллоҳнинг хоҳиш-иродасиз ҳеч бир нарса содир бўлмайди. Агар инсон Аллоҳнинг иродасига чинакам иймон келтирган бўлса, у ҳолда барча нарсага қодир Зот унга ёрдам беришига, унга ўз раҳматини сочишига ва унга нусрат ато этишига аниқ ишонади.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *