Афғонистон 2021 йил февраль ойида

УММАТ ХАБАРЛАРИ

   Изоҳ: Ушбу мақола душман тан олган воқеаларни ўз ичига олади ва шуни эслатиб ўтишимиз керакки, бошқа ишончли воқеаларни Афғонистон Исломий Иморатининг расмий веб-сайтида, хусусан, ички ва ташқи душманнинг талофатлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритишингиз мумкин.

 2021 йил февраль ойида ҳам тинчлик ва уруш ўртасида номаълум ҳолатда бошланди ва тугади. Ушбу ой давомида бир қатор афғонлараро музокаралар мавжуд муаммоларга қарамай муддатсиз давом этди. Бошқа томондан, ҳарбий соҳада ҳар икки томондан ҳам ҳаракатлар пайдо бўлди. Буларнинг тафсилотларини ва бошқа муҳим оқимларни қуйидаги сарлавҳалар остида ўқишингиз мумкин:

Афғон малайлари берган талофатлар:

  Февраль ойида душманнинг юзлаб шахсий таркиби, шу жумладан аскарлар, полиция, миллий хавфсизлик ходимлари ва бошқалар ўлдирилган ва яраланган бўлсада, расмий статистик маълумотларга эга бўлмаганлиги сабабли батафсил маълумот бериш қийин. Масалан, 3-февраль, чоршанба куни Нангарҳор вилояти судьяси ва эртаси куни Ҳирот вилоятининг Ғурён туманидаги миллий хавфсизлик директори ўлдирилди. Душман сафидаги йўқотишларни ва бошқа баъзи воқеаларини «Ал-Фатҳ амалиёти» номи остидаги хабарларда ўқиш мумкин.

Аҳолига етган озор ва азиятлар:

  1-февраль, душанба куни ёлланма аскарлар Қандаҳор вилоятидаги Қизил Хоч соғлиқни сақлаш клиникасини портлатдилар. Эртаси куни Қундуз вилоятида 10 та фуқаро ҳалок бўлган ва яраланган, уй-жойларга ҳаво ҳужумлари уюштирилган. 3-февраль, чоршанба куни Фароҳ вилоятидаги масжид душманнинг қирувчи учоқлари ёрдамида бомборд қилинди. 17-февраль, чоршанба куни Ҳилманд вилоятида артиллерия отишмасидан 16 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яраланди. 24-февраль, чоршанба куни Дайкунди вилоятида ёлланма аскарлар томонидан кўприкнинг портлаши натижасида 28 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яраланди.
Юқорида ўқиганларингиз бир нечта мисоллар бўлиб, уларнинг аниқ сони ва воқеаси Исломий Иморатнинг веб-сайти орқали эълон қилинган.

Мужоҳидларга таслим бўлганлар:

  Фактлар бўйича Кобул маъмурияти ходимларининг мужоҳидларга таслим бўлиши 21-февраль, якшанба куни эълон бўлишича, январь ойида 1300 дан ортиқ душман таслим бўлган.
4-февраль, пайшанба куни 61 нафар душман аъзоси мужоҳидларга таслим бўлди, ундан кейин Балх вилоятидаги Кобул маъмурияти хавфсизлик кучларининг яна 52 нафар аъзоси 13-февраль, шанба куни таслим бўлишди. Бу каби қўшимча маълумотлар рўйхати ҳар ой охирида махсус комиссия томонидан эълон қилинади.

Ал-Фатҳ амалиёти:

  Февраль ойидаги амалиётларни қисман зикр этамиз:  3-февраль, чоршанба куни Урузган вилоятида бомба юкланган автомашинанинг ҳужуми натижасида 18 нафар душман аскари ўлдирилди. Эртаси куни Қундуз вилоятида мужоҳидлар билан тўқнашган миллий хавфсизлик кучларининг 16 нафар ходими ҳалок бўлди. 10-февраль, чоршанба куни ДС-топ базасини эгаллаб олиш пайтида мужоҳидлар томонидан 11 нафар ёлланма аскар ўлдирилди. Худди шу куни матбуот хабар қилишича, уруш пайтида Нимроз вилоятида 16 аскар ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган. 15-февраль, душанба куни Забул вилоятидаги жангда 13 нафар полициячи ҳалок бўлди.
19-февраль, жума куни Дайкунди вилоятида мужоҳидларнинг ҳужуми пайтида 20 дан ортиқ маҳаллий полиция ходими ўлдирилди ва яраланди. 23-февраль, сешанба куни Логар вилояти пойтахтида мужоҳидлар томонидан 9 та арбакий ўлдирилди. 24-февраль, чоршанба куни Каписа вилоятида мужоҳидлар ва ёлланма аскарлар ўртасида оғир жанглар бўлиб ўтди, бу вақтда душман катта йўқотишларга дуч келди.

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *