АҚШ Президентининг Афғонистон масаласи бўйича ноаниқ чиқишлари юзасидан АИИнинг баёноти

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Яқинда АҚШ Президенти Доҳа келишуви бажарилиши ва барча хорижий қўшинлар олиб чиқилиши тўғрисида ноаниқ сўзлар айтди. Бундан ташқари НАТOга аъзо бўлган баъзи давлатлар Афғонистон ерларида босқинчиликни давом эттиришга уринмоқда.  АИИ ушбу масала бўйича ўз позициясига аниқлик киритишни истайди:

 Доҳа шартномаси, Афғонистон ва АҚШ ўртасидаги йигирма йиллик урушни тугатиш ва Афғонистонда тинчликни ўрнатиш учун энг ақлли ва қисқа йўл деб ҳисоблайди. АИИ шартномада кўрсатилган мажбуриятларига қатъий содиқдир ва иккинчи томонни ҳам Доҳа келишувига содиқ қолишга, ҳамда баъзи жангари доираларнинг нотўғри кўрсатмалари туфайли ушбу тарихий имкониятни қўлдан бой бермасликка чақиради. Аллоҳ асрасин, Доҳа келишувига биноан барча хорижий қўшинлар белгиланган санада Афғонистондан олиб чиқилмаса, шубҳасиз АҚШ томонидан келишувнинг бузилиши деб ҳисобланади ва АҚШнинг ўзи айбдор бўлади, бундан ташқари унинг халқаро мавқеъига путур етади.

 Ушбу ҳолатда АИИ – диндор, жасур афғон мужоҳид миллатининг йўлбошчиси сифатида – ўз динини, ватанини ҳимоя қилиш ва ўз юртини озодлиги учун хорижий кучларга қарши қуролли жиҳодни давом эттиришга мажбур бўлади. Урушни давом эттириш, ўлим ва вайронгарчилик оқибати, барча жавобгарлик қонунни бузганларнинг зиммасига тушади.

 Афғонистон халқининг қатъияти ва жиддийлигини имтиҳон қилмаслик керак,
урушни тўхтатиш учун ақл ва мантиқ устун бўлиши керак. Афғонистон афғонларнинг уйидир, ҳар қандай турдаги ҳукуматни тузиш мамлакат фуқароларининг қонуний ҳуқуқидир. Бошқа бирон бир давлат мамлакатимизга чет элдан туриб ҳукумат ёки тизимни ўрнатиши мумкин эмас ва улар бундай ҳуқуқга эга эмаслар!

 Афғонистон Исломий Иморати

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *