Самангон вилоят маркази Ойбек шаҳрида бир неча соат давом этган жангларда, АИИ мужоҳидлари ушбу шаҳарнинг мудофаа постларига тўрт томондан (Дараи Зиндон, Минг Тош, Ларғон ва Ҳасан Хел) ҳужумлар уюштирди. Шунда АИИ мужоҳидлари шаҳарнинг мудофаа камарларини синдириб, жуда қисқа вақт ичида шаҳарга кириб ғалаба қозондилар.
Натижада 47 нафар режим аскари ӯлдирилган, 72 нафари эса оғир яраланган ва барча ҳарбий техникалар ҳамда қурол-яроқлар ғанимат олинган.
Маҳаллий манбаларга кўра, мужоҳидларнинг ушбу шаҳар марказига етиб келишидан олдин Самангон вилояти губернатори Муҳаммад Довуд буйруғи билан 100 нафар маҳбуслар шу жумладан аёллар ва болалар қамоқхонадан озод қилинган.
Шунингдек, АИИ мужоҳидлари жума куни Нимрӯз вилояти маркази Заранжни, шанба куни эса Жовузжон вилоят маркази Шибирғонни эгаллаб олганди.
Бу орада, мужоҳидлар Бағлон вилоят маркази Пул-Хумри ва Балх вилоят маркази Мозори Шарифга кеча эрталаб ҳужум бошлади.