АИИ нинг Амр бил-Маъруф ва Наҳий Анил-Мункар вазирлиги бутун мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ сеҳргар ҳибсга олинганини маълум қилди.
Вазирлик вакилининг айтишича, жодугарлик билан шуғулланганлар қўлга олиниб, маҳкама бўлинмаларига юборилади.
«Турли вилоятларда ҳибсга олинган сеҳргарлар сони 100 дан ошади. Биргина Кобулнинг ўзида ҳибсга олинганлар сони 67 нафардан ошган. Сеҳргарларнинг баъзилари ҳибсга олинган ва судга тортилган аёллардир», — дейди матбуот котиби Акиҳ Муҳожир.
Афғонистонда пул учун сеҳр ва жодугарлик ҳолатлари жуда кенг тарқалган.
Афғонистонда жодугарликни куфр деб билган мусулмонлар: “Исломий Иморат жодугарлар муаммосига ечим топиши керак, бошқаларга ўрнак бўлиши учун уларни энг қаттиқ жазолаши керак”, дейишмоқда.