Қобул маъмурияти тинч аҳолига 42 та ҳаво ҳужумини амалга оширди

УММАТ ХАБАРЛАРИ

Қобул маъмурияти тинч аҳолига 42 та ҳаво ҳужумини амалга оширди

  Сўнгги икки ҳафта ичида душман ҳужуми натижасида тинч аҳолидан 83 нафар қурбон бўлди ва яраланди. Қобул маъмуриятининг ҳарбий жангарилари сўнгги икки ҳафта ичида, 42 та ҳаво ҳужумини амалга оширди. Қасддан қилинган ҳужумлар Қандаҳор, Пактия, Ҳилманд, Дойкунди, Хост, Фароҳ, Ғазни, Майдон Вардак, Ҳирот, Фарёб, Жовузжон, Лўгар, Бадахшон, Қундуз, Бағлон, Пактика, Нуристон, Нимрўз, Бодғис, 22 та вилоятларда тинч аҳолига қарши амалга оширилди.  Парвон, Сарипул ва Балх вилоятларида жами 35 нафар бегуноҳ фуқаро шаҳид қилинди ва 48 киши ярадор бўлди. Бундан ташқари, душман ҳужумлари ва бомбардимонлар натижасида қишнинг қаттиқ совуқ мавсумида 3 та масжид, 22 та уй вайронага айлатирилди ва 4 та транспорт воситаси йўқ қилинди. АИИ (Афғонистон Исломий Иморати) тинч аҳолига қарши қилинган ҳаво ҳужумларини қатъиян қоралайди ва уларни инсонийликга қарши жиноят деб билади. Шу билан бирга, жаҳон гуманитар ва ҳуқуқ ташкилотларини ушбу шафқатсиз қотиллик ҳаракатларини қоралаб, чора кўришга ва қурбонларни олдини олишга чақиради.

   АИИ матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид

1 thoughts on “Қобул маъмурияти тинч аҳолига 42 та ҳаво ҳужумини амалга оширди

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *