Тайёрада намоз қандай адо қилинади?

ФАТВОЛАР

  Тайёрада (самолётда) намоз вақти кириб қолса, намоз қандай адо қилинади, ёки тайёра қўнгандан кейин, аэропортда ўқиб олинса жоизми?

Мусулмон киши тайёрадалик вақтида намоз вақти кириб қолса, унга намозни имкони қадар ўқимоғлиги вожиб бўлади. Агар у намозда қиём, рукуъ, сажда қилишга қодир бўлса, ўшандай комил суръатда ўқийди.

Аммо, буларга қодир бўлмаса ўтириб ўқийди, рукуъ ва саждани имо-ишора билан қилади. Агар тайёрада қиём, сажда қилиш имкони бор жой мавжуд бўлса, намоз ўша ерда комил ўқилади, бу ҳолда имо-ишора билан ўқишлик мумкин эмас. Чунки, бунга далил Аллоҳ таъолонинг мана бу оятидир: “Аллоҳдан тоқатинглар етганича тақво қилинглар” (Тоғобун,16).

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Имрон ибн Ҳусайн касал бўлган вақтида,унга айтдилар: “Намозни турган ҳолда ўқигин, агар туриб ўқишга қодир бўлмасанг ўтириб ўқигин, агар ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмасанг ёнбошлаган ҳолингда ўқигин”(Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадисни саҳиҳ иснод билан Насоий ҳам ривоят қилган ва ҳадисни юқоридаги матнга қуйидаги жумлани зиёда қилган: “агар қодир бўлмасанг чалқанча ҳолда ўқигин”.

Намозни аввалги вақтда ўқимоқ мусофир учун ҳам афзалдир. Аммо, жамлаб ўқиладиган намозлар бўлса, тайёрадан тушгандан кейин ўқиб оламан деб, намозни кейинги намозга кечиктирса ҳам, умумий далилга кўра жоиздир. Поезд, кемаларнинг ҳукми ҳам айни тайёра ҳукми кабидир.

Бу саволга шайх Абдул Азиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз жавоб берди.
Араб тилидан Абу Холид Бухорий таржима қилди.

Улашинг :
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *