Бугун биродарлар шаҳид бўлдилар…

ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ

Кеча бугун бўлди, бугун эртага,

Кунлар ҳам ўтмоқда тўхтамай бир он.

Бир кун айланармиз биз ҳам мурдага,

Лек, шаҳид ўлмайди, ўлса ҳам жаҳон.

Эй шаҳид дўстларим бу не имтиҳон,

Айрилиқ дардидан қалб бўлди маҳзун.

Қонли юзингизда қотмиш табассум,

Лек бизни йиғлатиб кетдингиз бугун.

Роббим бугун сизни саралаб олди.

Душманнинг ўқлари бир сабаб холос.

Ўткинчи дунё ҳам орқада қолди,

Таклиф-машаққатдан бўлдингиз халос.

Покиза қонингиз чангга қоришиб,

Бизни тарк этдингиз содиқ дўстларим.

Аллоҳнинг қошида юзлар ёришиб,

Бўлдингиз пешқадам-собиқ дўстларим!

Ҳижрий 1430, милодий 2009 йил ёзи, Сатаканда тоғлариОтсиз Чавандоз

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *