АИИ биринчи фармонларни эълон қилди. Улардан баъзилари:

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Қон масалаларида мустақил қасос олиш тақиқланган.  Қотиллик ишларида шариат қазоватидан бошқа ижролар тақиқланган.

 Наркотик моддаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва воситачилик қилишга ўлим жазоси тайинланди.

 Баччавозлик ўғил болаларни ўғирлаш, беҳаё рақсга тушириш ва ўғил болаларни жинсий зўравонлик билан зўрлаш қонунга зид. Ушбу жиноятлар  учун ўлим жазоси тайинланди.

 АИИ бўйлаб кредит фоизлари тақиқланган.  Барча фоизли қарзлар бекор қилинади.

 Зиёратгоҳларга қасам ичиш ва қабрларда қурбонлик қилиш тақиқланган.  Ҳар хил сеҳр-жоду, тумор ва фолбинлик-жиноятдир, бундай жиноятларга шариат нуқтаи назаридан жазо қўлланилади.

 Афғонистон Исломий Иморати мамлакатни ривожлантириш учун бутун дунёдан муҳандис ва шифокорларни қабул қилишга тайёр.  Биз уларнинг барчасига юқори маош тўлаймиз.

 Ҳунарманд ва савдогарлар ўз ишларини хавфсиз давом эттириши мумкин.

 Аёлларга маҳрамсиз ёлғиз саёҳат қилиш тақиқланган.

 Оммавий ахборот воситалари матбуот ва интернет текширувсиз (цензурасиз) тақдим этилади.  Агар ҳақорат, туҳмат ва бузуқликка даъват каби жиноятлар содир этилса, жазо шариат маҳкамаси томонидан белгиланади.

Афғонистон Исломий Иморати

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *