Арманлар рус қуролларидан воз кечиб, Ҳиндистондан радарларни сотиб олмоқда

Дунё янгиликлари

Арманлар рус қуролларидан воз кечиб, Ҳиндистондан радарларни сотиб олмоқда.

  Арманлар рус қуролларидан воз кечиб, Ҳиндистондан радарларни сотиб олмоқда. Қорабоғ урушининг аянчли тажрибасини ҳисобга олиб, Арманистон рус қуролларидан воз кечишга қарор қилди. Маълум қилинишича, Ереван Россия радарларини ҳинд радио локаторларига алмаштиришга қарор қилди. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Swathi Weapon Locating Radar” радарнинг биринчи партияси Арманистонга етиб келди. Маълумотларга кўра, иккита радар етказиб берилди, кейинчалик уларнинг сони кўпайиши кутилмоқда.

 Айни пайтда, Москва Ереванни ҳинд радарлари заифлиги ва қуролли тўқнашув пайтида Покистон армиясининг артиллерия позитсияларини аниқлай олмагани, ҳамда Хитой ва Ҳиндистон чегарасидаги баҳсли минтақада Хитой ракета тизимларини топа олмагани билан қўрқитмоқда. “Swathi Weapon Locating Radar” душман артиллериясини аниқлаш радио локатор воситаси.

  Ҳиндистон ҳарбий кучларининг сафида ушбу “Swathi Weapon Locating Radar” турдаги 22 та радио локатор станция борлиги ҳақида хабар қилинмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *