Арманларнинг хабарига кўра, Oзарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон чегаралари яқинида 10 минга яқин ҳарбий аскарлар ва оғир техникалар қўшинини жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилганини айтмоқда.
Эҳтимол Oзарбайжон—Туркия ҳарбий ҳамкорлик машғулотлари ҳақида гап кетмоқда. Арманлар, Арманистон чегарасида ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиш хавфи жуда юқори бўлиб қолаётганидан хавотирга тушмоқда. Туркия ва Oзарбайжоннинг ҳарбий машғулотлари 15-мартдан бошлаб ўтказилади. Машғулотда қуруқлик қўшинларидан ташқари, учувчисиз дронлар, ҳарбий самолётлар ва разветка авиацияларидан фойдаланиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга Арманистон ҳам кенг кўламли ҳарбий машғулотлар 16-мартдан 20-мартгача бўлиб ўтилишини режалаштираётганини маълум қилди. Расмий Ереваннинг маълумотларига кўра, 7500 нафар ҳарбий хизматчилар, 100та зирҳли техника, 200та ракета ва артиллерия тизимлари, 90та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа бўлими киради », — дейилган хабарда.