Ал-Ақсо масжиди деворидаги ёзув

МАҚОЛАЛАР

 «Сиз йўлбошчиси Муҳаммад (с.а.в) бўлган кишиларни тиз чўктира олмайсиз»

 «Қуддус босқинчилар қўлида бўлса, кулиш мен учун ҳаромдир» – деган Салоҳиддин Ал-Айюбий.
Яна у: «Қуддус озод қилинмагунича сувнинг мен учун лаззати бўлмас» деган. Қироллар қасрларда яшаган вақтда Салоҳиддин жанг майдони яқинида чодирларда тунаган. У вафот этганида уни дафн қилиш учун дирҳам топишмаган.

 Ундан фақат битта от қолган. Ҳа, унинг моддий бойлиги бўлмаган, лекин унда диндош биродарларига ҳамдардлиги ва меҳр-муҳаббати бўлган. Шундай биродарликка Аллоҳ Ўзининг ёрдамини бериб, душманларини бўйсундириб, мусулмонларнинг юксалиши учун кенгчиликларни ото этиб, ғалабалар берган.
Аммо Уммат, Аллоҳ томонидан ўрнатилган биродарликнинг муқаддаслик тушунчасини йўқотиб бир-биридан айб қидирувчи, бир-бирини кузатувчи ва қораловчи йиғиндиси тарқоқ гуруҳларга айланганидан кейин Аллоҳ уни Ўзининг қўллови ва ёрдамидан маҳрум қилди.

 Мусулмон дунёси ўтмишдаги қудратига ва Аллоҳнинг нусратига эришишлиги учун Исломни бошланган асоси – Роб сифатида Якка Аллоҳга ва Унинг қули ва элчиси сифатида Муҳаммад (с.а.в)га иймон келтирганларнинг барчаси биродар эканлиги ҳақида эслашлиги лозим бўлади…

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *