10-21 майгача сионистик режим томонидан Ғазо секторини бомбардимон қилиш натижасида 187 та таълим муассасалари, шу жумладан 55 та мактабга тайёрловчи таълим бинолари йўқ қилинди.
Бу ҳақда Фаластин Таълим вазирлиги вакили Аҳмад ан-Нажжор журналистларга маълум қилди. Аҳмад ан-Нажжор берган маълумотларига кўра, 77 киши турли ёшдаги талабалар сионист режимнинг ҳужумлари оқибатида қурбон бўлди. Унинг сўзларига кўра, вайрон қилинган ва бузилган мактаблар бошидан тикланиши керак. Шу билан бирга, талабаларга етказилган психологик шикастланиш оқибатларидан халос бўлиш жуда қийин бўлишини таъкидлади, Аҳмад ан-Нажжор.
Ғазо секторида сионистик режим томонидан ўлдирилган фаластинликларнинг умумий сони 250 дан ошди.
Миср воситачилиги ва саъй-ҳаракатлари билан, 21-майга ўтар кечаси Ғазо секторини назорат қилган Хамас ва Исроил ўртасида «бир вақтнинг ўзида ўзаро ўт очишни тўхтатиш» тўғрисида келишув кучга кирди.