Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
АИИ раҳбарияти барча тегишли ташкилотларга, ҳурматли уламолар ва қабила оқсоқолларига аёллар ҳуқуқларини таъминлаш учун жиддий чоралар кўришни топширади.
1) Никоҳ пайтида вояга етган аёлларнинг розилиги талаб қилинади. Ҳеч ким аёлларни мажбурлаш ёки босим билан турмушга чиқишга мажбурлай олмайди.
2) Аёл мулк эмас, балки фазилатли ва озод шахсдир, ҳеч ким уни ҳеч кимга тинчлик битими ёки душманликни тугатиш эвазига турмушга узата олмайди.
3) Эри вафот этгандан кейин «шаръий идда» (тўрт ойу ўн кун ёки ҳомиладорлик даври) вақтида ҳеч ким мажбурлаб уйлана олмайди, шу жумладан марҳум эри ва ўзининг қариндошлари ҳам.
Бева аёл турмуш қуриш ёки қурмаслик, ўз келажагини белгилаш ва танлаш ҳуқуқига эга.
4) Шариатга кўра, бева аёл янги турмуш ўртоғидан “маҳр” (қалин, никоҳ туҳфасини) олиш ҳуқуқига эга.
5) Бева аёл мерос тақсимида эри, болалари, отаси ва қариндошларининг мол-мулкида белгиланган улушга эгадир ва ҳеч ким аёлни бу ҳуқуқдан маҳрум қила олмайди.
6) Бир неча оилали (бир нечта аёли) бўлганлар шариат қонунларига мувофиқ аёлларининг ҳуқуқларини таъминлашда ва улар ўрталарида адолатни барпо қилишга мажбурдирлар.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш учун тегишли ташкилотларга қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин:
А) Ҳаж ва Дин ишлари вазирлигига.
Уламоларни ўз баёнотлари ва хутбаларида аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиш, уларга зулм қилиш, уларнинг ҳаққини бермаслик Аллоҳнинг ғазаби ва охиратда азобга дучор қилиниши ҳақида маълумот беришлик топширилди.
Б) Ахборот ва Маданият вазирлигига. Аёллар шаръий ҳуқуқларига оид мақолалар, ёзма баёнот ва аудиоёзувлар орқали тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳамда ёзувчи ва фаолларни аёлларнинг ҳуқуқлари ҳақида уламолар ва одамларнинг эътиборини жалб қилиш учун аёллар ҳуқуқларига оид фойдали мақолалар чоп этишга рағбатлантириш топширилди.
C) Олий суд барча судларга бева ва зулмланган аёлларни шикоятли даъволарини теранлик ва жиддий тарзда кўриб чиқишни топширсин.
Д) Вилоят ҳокимлари ва туман раҳбарлари мазкур фармонни амалга оширишда вазирликлар ва Олий суд билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилсинлар.
Ҳижрий: 28/4/1443
Мелодий: 03/12/2021