Туркия ўз қўшинларини Афғонистонда кенгайтириши тўғрисида АИИнинг баёноти.

УММАТ ХАБАРЛАРИ


 Ҳаммага маълумки, БМТ ва халқаро ҳамжамият ташкилоти ва бошқа давлатлар, шу жумладан шартнома имзолаш маросимида иштирок этган Туркия ташқи ишлар вазири томонидан мамнуният билан қабул қилинган ва маъқулланган Доҳа шартномаси қабул қилинган қарор асосида барча хорижий кучлар бизнинг севимли ватанимизни тарк этишлари керак.

 Туркия раҳбарияти Американинг буйруғи билан ўз қўшинларини мамлакатимизда сақлаб қолиш ва ишғолни кенгайтириш тўғрисида эълон қилганлиги муносабати билан, қуйидагиларни кўриб чиқишимиз керак бўлади:

 1. АИИ ва афғон халқи Туркиянинг мусулмон халқи билан тарихий, маданий ва диний алоқаларни қилиб келмоқда. Туркия ишғолининг кенгайиши, мамлакатимизда турк расмийларига нисбатан норозилик ва адоватни келтириб чиқаради ва икки мамлакат муносабатларига зарар етказади.

 2. Туркия раҳбариятининг қарори суверенитетимиз, ҳудудий яхлитлигимиз ва миллий манфаатларимизга зиддир.  Афғонистон Исломий Иморати бу қарорни қатъийян қоралайди, чунки бу қарор турк ва афғон халқлари ўртасида муаммони келтириб чиқаради. Биз Туркия расмийларини ўз қарорларини бекор қилишга чақирамиз, чунки бу иккала давлатга ҳам зарар келтиради.

 3. Биз ҳар қандай давлат қандай баҳона қилмасин, ватанимизда чет эл қўшинлари борлигини ишғол деб биламиз ва босқинчиларга қарши ҳижрий 1422, милодий 2001 йилдан буён таниқли бир ярим минг олимларнинг фатвоси асосида кураш олиб борамиз.

 4. Биз турк мусулмон халқини ва уларнинг зукко сиёсатчиларини ушбу қарорга қарши эътироз билдиришга чақирамиз, чунки бу қарор на Туркия ва на Афғонистон учун фойда келтиради, балки фақат икки мусулмон давлатлар ўртасида муаммолар ва келишмовчиликларни келтириб чиқаради.

 5. Бизнинг сиёсатимиз ўзгаришсиз қолмоқда: биз барча мамлакатлар билан ўзаро хуш-хулқ асосига асосланган ва ижобий муносабатларга интиламиз. Биз бошқаларнинг ишига аралашмаймиз ва бошқаларни ишимизга аралашишига йўл қўймаймиз.

 6. Туркия расмийларига шуни эслатиб ўтамизки, қабул қилинган тамойиллар асосида ижобий ва яхши муносабатларимизни сақлаб қолишимиз керак ва бундай шошилинч қарорларни қабул қилмаслик керак.

 7. Биз Туркия расмийлари билан бир қанча вақт алоқада бўлдик ва бир нечта учрашувлар ўтказдик, улар бизнинг розиликсиз бундай бир томонлама қарорни қабул қилмасликларига ишонтиришган эди. Аммо улар аҳдларини бузиб ҳозирги қабул қилган қарорни, қабул қилдилар.

 8. Агар Туркия расмийлари ўз қарорларини қайта кўриб чиқмасалар ва мамлакатимизни босиб олишда давом этсалар, Афғонистон Исломий Иморати ва афғон халқи ўзларининг диний ва ватанпарварлик бурчларига мувофиқ равишда, 20 йиллик ишғолга қарши курашгани каби, Туркия ишғолига қарши чиқади ва бунинг натижасида барча оқибатлар учун жавобгарлик бошқаларнинг ишларига аралашадиган ҳамда бундай шошилинч қарорларни қабул қиладиганларнинг зиммасига тушади.

 Афғонистон Исломий Иморати

 03/12/1442
 13/07/2021

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *