АИИ ташқи ишлар вазири АҚШ Конгрессига йўллаган очиқ хати

УММАТ ХАБАРЛАРИ

— Афғонистон қирқ йилдан ортиқ урушдан сўнг бирлашган, масъулиятли ва пораҳўрликдан йироқ ҳукуматга эга бўлди.

– Доҳа келишувининг шартномалари амалга оширилиши мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очиши мумкин.

— Афғонистон Марказий банки заҳираларини музлатиш келишув (шартнома)га зиддир.

— Доҳа келишуви имзолангандан бери АИИ ва Вашингтон бир-бири билан тўғридан-тўғри зиддиятда эмас.

— Ижобий муносабатлар учун ажойиб имкониятга эга бўлиб турганимизда, санкциялар ва босимдан фойдаланиш муносабатларимизни яхшилашга ёрдам бера олмайди.

— Ҳозирги вазият (афғонлар) қийинчиликларини янада кучайтирмоқда ва оммавий миграцияга йўл очмоқда.

— Мен АҚШ ҳукуматидан Афғонистондаги гуманитар ва иқтисодий инқирозни енгишга чақираман, шу билан келажакдаги муносабатлар учун эшиклар очилади. Афғонистон Марказий банки активларини қўйиб юбориш ва банкларимиздан санкцияларни олиб ташлаш учун жиддий ва масъулиятли қадамлар қўйилишини сўрайман.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *