АИИ матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид матбуот анжуманида:

Афғонистон Исломий Иморати

— Биз ҳеч кимдан қасос олмаймиз.
— Биз Афғонистонда урушнинг давом этишини хоҳламаймиз.
— Биз Афғонистонда намунали исломий сиёсий тизимни ўрнатамиз.
— Дипломатик ваколатхоналар бизнинг ҳимоямиз остида.
— Амиримизнинг буйруғи билан ҳаммага амнистия эълон қилинди.
— Бизга ички ва ташқи душманлар керак эмас.
— Қобулдаги вазиятдан фойдаланиб, тартибсизлик яратмоқчи бўлганлар бор эди.
— Хорижий давлат элчихоналар хавфсизлиги биз учун муҳим.
— Биз барча ваъдаларимизни бажарамиз.
— Афғонистон ҳудуди бошқа давлатларга таҳдид солиш учун ишлатилмайди.
— Аёллар жамиятда фаол рол ўйнайди.
— Биз мустақил ҳаракат қиладиган оммавий ахборот воситалари билан алоқани давом эттирамиз.
— Биз ҳеч кимга ирқи ёки дини туфайли низо ва тартибсизликлар бошлашига йўл қўймаймиз.
— Янги исломий ҳукумат халқ манфаатлари ҳақида қайғуради.
— Биз танқидни қабул қиламиз. Биз оммавий ахборот воситаларининг холис ва танқидий бўлишини хоҳлаймиз.
— ОАВ мустақил ҳаракат қилади.
— Биз аёлларнинг жамиятдаги ролини юқори баҳолаймиз.
— Биз мамлакатни қуришда аёллар муҳим рол ўйнайди деб ҳисоблаймиз.
— Биз аввалги ҳукумат аъзолари ёки уларнинг тарафдорларидан қасос олмаймиз. Улар мамлакатимизни қайта қуришдаги ҳамкорларимиздир.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *