– Афғонистондаги барча давлат ишлари шариат қонунларига мувофиқ амалга оширилади.
– Мамлакатлар билан муносабатларимиз бизнинг олий – миллий манфаатларимизга асосланади.
– АИИ Ислом қонунлари ва миллий қадриятларга зид бўлмаган халқаро қонунлар ва шартномаларга содиқдир.
– Биз Ислом тамойиллари доирасида инсонлар ҳуқуқи, этник озчилик вакиллар ва ночор гуруҳлар ҳуқуқлари йўлида жиддий қадамлар ташлаймиз.
– ОАВ исломий қоидаларга, миллий манфаатларга ва холисликка амал қилиши керак.
– Афғонистон замини бошқа давлатларга қарши ишлатилмайди.
– Биз чет эл дипломатлари, элчихоналари, консулликлари, гуманитар ташкилотлар ва инвесторлар хавфсизлигини таъминлаш учун бор кучимизни ишга соламиз.
– Биз қўшниларимиз ва дунё мамлакатлари билан Афғонистон манфаатлари устуворлигига асосланган ижобий ва мустаҳкам алоқаларни истаймиз.