АИИ Бош вазир мулла Муҳаммад Ҳасан Охунднинг халққа қилган нутқининг матни

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Аввало азиз ва қадрли халқимга салом айтаман. Оталари, ўғиллари, ака-укаларидан айрилган оилаларга Аллоҳдан чиройли сабр беришини, шаҳидлар, зиндонларда уқубатларга дучор бўлганлар, Аллоҳ йўлида яраланган ва тана-аъзоларидан айрилган биродарларимиздан чеккан машаққатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.

 Азиз ва азобланаётган халқим!

 Сиз билан ҳозирги вазият ҳақида бир оз гаплашиб, сизга бир оз ойдинлик киритмоқчиман.

 Азизлар, устингиздан йигирма йиллик тарих ва Аллоҳнинг буюк синови ўтди.  Биз ва ёш мужоҳид авлод бу 20 йиллик жиҳодда катта машаққатлар, зиндонлар, босқинлар ва қурбонликларга сабр қилдик. 

 Мужоҳидлар барча ишларда ўзларини қалқон қилдилар, натижада Аллоҳ таоло уларга бу улуғ неъматни ато этди.

 Барча азизларга айтаманки, энди сиз ва мен яна бир синов олдида турибмиз.

 Ҳурматли мужоҳидлар! Сиз Аллоҳ таолога уч нарсани ваъда қилган эдингиз:

 1. Тупроғларимиздан кофирларни қувиб чиқариб ишғолни тўхтатамиз.

 2. Муқобилига исломий ҳукумат ва тузумни барпо қиламиз.

 3. Бутун мамлакат хавфсизлигини таъминлаймиз.

 Азиз Миллат! Мужоҳидлар сизларга ишғол тугамагунча жанг қиламиз, деб ваъда беришди. Исломий ҳукумат ва тузум бор экан, биз курашамиз” дейишди. Биз эса барча ҳақ-ҳуқуқлар, мулк ва номуслар ҳимоя қилинадиган, ҳеч кимга зарар етказилмайдиган бу юртга хавфсизлик олиб келамиз. Мужоҳидлар Аллоҳ таолонинг ёрдами билан бу учта ваъдасини бажардилар.

 Энди сизнинг нуқтаъи назарингиз, эй халқ!

 Бу неъматга шукр қилиш бизга ва сизга фарздир. Азиз биродарлар, Аллоҳ сақласин бу неъматларга шукр қилинмаса, норози бўлинса нима бўлади? Мамлакатимиздаги баъзи жоҳил ношукрлар сабабли яна устимизга бир азоб келишидан эҳтиёт бўлишимиз керак.

 Бир томондан ишсизлик фарёди, Иморат келиши билан нархлар кўтарилгани эшитилмоқда. Субҳаналлоҳ, эй миллат!  Бу нарх ошишини Иморат билан боғлаш адолатдан бўладими? Очлик Иморат билан келганми, ахир очарчилик азалдан бор эдику.

 Азиз ва меҳрибон инсонлар!

 Иморат сизга ризқ ваъда қилган, деб ўйлайсизми. Иморат сизга берган ваъдасига вафо қилди, Аллоҳ ўз махлуқотларига берган ваъдасига ҳам вафо қилди. Юртимиздан қурғоқчилик барҳам топиб, мавжуд муаммоларимиз ҳал бўлиши учун барчамиз Парвардигоримизга раҳм-шафқат ёмғирини ёғдирсин, деб дуо қилишимиз керак. 

 Бу Аллоҳнинг буюк синовидир. Аллоҳ Азза ва Жаллага илтижо қилиб, муаммоларимизни ҳал қилишимизга ёрдам берсин.

 Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бу давлат ҳокимиятда турганлар сотқин эмас, чўнтакларини тўлдириш учун пул беркитмаганлар. Улар мол-мулк ишқибозлари эмас – улар ўз умрларини Ислом йўлида, шу миллат учун Аллоҳ йўлида бағишладилар.

 Эй Одамлар!  Бу инсонлар сиздан молингизни ўғирлашмайди.  Бу ерда ҳукмронлик қилаётган одамлар ўғри эмаслигини исботлаш учун мен сизларга бу ернинг воқеасини айтиб бераман. Биз мужоҳидлар билан саройга ҳужум қилганимизда, саройдигилар барча нарсани ташлаб қочишди, шу жумладан тўплаган пулларини ҳам. Саройнинг баъзи жойларида пулларни сочилиб ётганини кўрдик. Толиблардан бир ёш йигит бир неча миллион доллар топиб олди, олдида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким йўқ эди, лекин ўша пулни менга олиб келди. Бир неча мужоҳидлар ҳам саройдаги топилган пулларни менга олиб келиб берди. Ҳар сафар менга пул олиб келишганида уларнинг иймони ва виждонига қойил қолардим.

 Хуллас, агар Афғонистон халқининг пуллари озод қилинса, мен ишонаманки, мавжуд муаммоларнинг барчаси ҳал бўлади, халқ олдида турган муаммолар Аллоҳ таолонинг ёрдами билан ҳал бўлади ва Афғонистон бу қийин вазиятдан чиқиб кетади.

 Шундай экан, эй халқ! Эҳтиёт бўлинг.  Мамлакатимизда қолган ва яшириниб юрган аввалги тузум аҳлининг айримлари бутун халқни ташвишга соладиган баёнотлар билан чиқишмоқда, натижада халқ бу муборак тузум―Иморатга шубҳа билан қарамоқда. 

 Бу муборак тузум, хавфсизлик, ҳукуматдан шубҳаланиш ёки бу ҳақида беҳуда сўз айтишдан Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ таоло сиздан норози бўлади. Илгари на кундуз ва на тунда тинчлик бор эди.

 Аллоҳ таоло бу муаммоларни ҳал қилиб, шундай хавфсиз муҳит яратдики, биз кеча-кундуз тинч ухлай оламиз ва фаровон ҳаёт кечиришимиз мумкин.  Сиз учун ҳеч қандай муаммо йўқ, сизга ҳеч қандай ноҳақлик қилинмайди. Агар шу неъматга шукр қилмасак, Аллоҳ таоло бизни қаттиқ азоблайди.

 Толиблар келди, иш йўқ, деган гапларни эшитябман. Бироқ, иш ўринлари собиқ маъмурият томонидан ёпилган эди.

 Бир қишлоқ аҳолиси бошқа қишлоққа тинч боролмас эди, деҳқонлар далаларини суғориша олмасди, тадбиркорлар бизнесларини юрита олмасдилар. Энди, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, кечаю кундуз саёҳат қиласизми, ишлайсизми, шахсий бизнесингиз билан шуғулланасизми, деҳқончилик ёки боғдорчилик билан шуғулланасизми, нима билан шуғуллансангиз ҳам, ҳеч қандай муаммо йўқ – сиз учун осойишта ва хавфсиз муҳит тайёр. 

 Олдинги тузумнинг бадавлат амалдорлари ва уларнинг тарғиботчилари – бу ерда, хоҳ чет элдами бўлсин – шундай баёнотлар қила бошладиларки, Толибон келиб Афғонистондаги бизнесига зарар етказди деб. 

 Эй миллат! Агар кимдадир бундай фикр бўлса, бу мутлақо адолатсиздир. Худо х оҳласа мен ишонаманки, қисқа вақт ичида Аллоҳ таоло биздан ҳам, сиздан ҳам муаммоларни кетказади.  Умид қиламанки, Аллоҳ таоло устимизга ёмғир ёғдиради ва бунда бизнинг душманларимиз, халқимиз ва Аллоҳнинг душманлари шарманда бўлиб, хор бўлурлар. Шу улуғ неъматга шукр қилишга, ношукр бўлмасликка чақираман.

 Мужоҳидлар, амалдорлар, азизлар, ёшлар ва оқсоқолларга, Иморат ходимларига мурожаат қиламан!  Парвардигори олам бизга ҳам, сизга ҳам катта ёрдам берди, агар шу неъматга шукр қилмасангиз, Аллоҳ сизларга қаттиқ азоб(йигирма йиллик машаққат)ни яна келтиришидан қўрқмайсизми? Эй меҳрибон мужоҳид биродар, халқингга раҳм қил, унга озор берма. Бу халқ меҳр қўлини етимнинг бошига қўйди. Йигирма йил сизни бағрига босиб елкама-елка турди. Уларга яхши муносабатда бўлинг, уларни ранжитманг, уларга ёмонлик қилманг, уларнинг кўнглини оғритманг, халқ учун эшикларингизни ёпманг. Эй мужоҳид энди бу қавмга ва Аллоҳ азза ва жаллага шукр қилмасанг, Аллоҳ сенга энг қаттиқ азобни беради.

 Эй мужоҳидлар одамлар сизлар билан муаммоларини баҳам кўра олмайдиган ёпиқ эшиклар каби бўлманг.

 Айниқса ҳокимлар ва полиция бошлиқларига айтаман. Эй биродар!  Бир лаҳзага тасаввур қилинг-а, сиз чегараланган ва ҳимояланган бинодасиз. У бинонинг эшигини кўз олдингизда одамлар очди, аммо улар остонада ҳафталар кутиб туришибди. Занжирлар, соқчилар турибди, сизни ҳеч ким кўришига рухсат йўқ.

 Барча ҳокимлар, қўмондонлар, қозилар ва амалдорларга буйруқ бераманки, эшикларингиз халқ учун очиқ бўлсин.  Агар уни очмасанглар, Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг раҳмат эшиклари сизларга беркитилади.  Бу мусулмон халқга ва мужоҳидларга хизмат қилинг, ношукур бўлманг. Агар олдинги амалдорлардек иш тутсангиз, улардан нима устунлигингиз бор?

 Аллоҳнинг тузумини ҳимоя қилмайдиганлар, бу миллатга хизмат қилмайдиганлар, мужоҳидларга хизмат қилмайдиганлар, қандай қилиб Аллоҳга суюкли бўласизлар?  Нима деб ўйлайсиз, мен бу гўзал жойларда ва катта машиналарда ўтирсаму, Аллоҳ таоло мени ҳаёлимга ҳам келмаган тарафдан Ўз қудрати билан яксон қила олмайдими.

 Аллоҳ бизни бундай ҳолатдан асрасин.  Биздан олдин бу ерда бўлган одамлар йигирма кун олдин Арг―президент саройида Толибон ўтиришини ўйламаган эдилар,  лекин илоҳий қарор ўн кун ичида уларнинг ҳукуматини ағдаришга ҳукм қилган эди. 

 Бас, агар сиз Аллоҳга осий бўлсангиз, хоҳ оддий одам, хоҳ мужоҳид бўлсангиз, Аллоҳ учун ҳамма нарса осон, У сиз билан хоҳлаган ишини қила олади.

 Баъзи ҳудудларда бировнинг уйига бостириб киргани, бировнинг дўконидан нарса ўғирлангани ҳақида хабарлар эшитябман.  Ишонтириб айтаман, улар мужоҳид эмас, балки улар қурол таққан ўғрилар, улар Аллоҳнинг душмани, ўзларини мужоҳид деб номлаб олган.

 Бу менинг барча раҳбарларга(алоҳида таъкидлаб айтаман гуруҳлар раҳбарлари ким бўлишидан қатъий назар) буйруғим шуки, агар бирон киши шундай хиёнатда қўлга тушса, уни дарҳол қуролсизлантириш керак ва ҳисоботда фалончи шу жиноят учун ҳибсга олинганлиги, қуролсизлантирилгани ҳақида менга хабар бериши керак.

 Мен қозиларга эшикларни ўз халқига очиқ туришини топшираман.  Одамларнинг муаммоларини қисқа вақт ичида ҳал қилинг. Агар бирон бир муаммо бўлса, биз билан боғланинг.  Муаммоларни Аллоҳнинг ёрдами билан ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

 Азиз биродарлар ва меҳрибон инсонлар! Яна муҳим бир нарса, аввалги ҳукуматда ишлаганлар, ҳозир биз бу ерда хавфсиз эмасмиз, дейишябди. Мужоҳидлар бу одамлардан қасос олишни истаганларида эди, биринчи кунлариданоқ бу ишни қилган бўлар эдилар.

 Мужоҳидлар уларни ўлдиришга, қамаб қўйишга, хоҳлаганини қилишга қодир эдилар – лекин улар ҳеч нарса қилмадилар. 

 Фатҳ давомида ҳеч қайси инсоннинг зарар кўрганлиги исбот бўлмади. 20 йил давомида, олдинги ҳукумат бу мужоҳидларнинг бошига қандай қийинчиликлар ва азобларни солганига барчангиз гувоҳсиз. Ҳали ҳам Ҳофиз ва мужоҳидларнинг жасадларини ташландиқ қудуқлардан топилаётганини кўриб турибмиз. 

 Ўша инсонлар азоблар билан шаҳид бўлдилар, лекин ўша мужоҳидлар қўлига тушганлар биттасини отиб ташладиларми ёки шундай азоб бердиларми?  Инсоният тарихида мужоҳидлар аввалги ҳукумат одамларига қилган кечиримлилик, раҳм-шафқат кўп бўлганми? 

 Бу одамлар мужоҳидларнинг оёқ-қўлларини тириклайин мусла қилиб, устиларига ёғ қуйиб, тириклайин ёқиб юборганликлари ҳақида бизда далиллар бор. Бундай мисолларни юзлаб келтириш мумкин. Аммо мужоҳидлар уларни қўлга олгач, ҳаммасини кечириб, афв этишди.  Дунёда ким бундай мисол келтира олади? Бир нарсани ёдда тутиш керакки, ўтмишда шундай жиноят содир этиб, оммавий — амнистиядан фойдалана олмаган ва ҳалигача жинояти ва ёвузлигини давом эттираётганлар, энди улар авф этилишини англатмайди.

 Ҳа, улар энди Қиёмат кунида қилган гуноҳлари учун жазоланмагунларича асло кечирилмайдилар. Азиз биродарлар ва азиз халқимиз! Давлат идоралари ҳудди ўша собиқ ходимлар ўзларининг кундалик ишларини бажаришади, ўз ишларини тинч ва хавфсиз муҳитда олиб боришади. Уларга ҳеч қандай муаммо йўқ.

 Яна бир нарса, баъзи одамлар аёлларнинг ҳуқуқларини муҳокамага кўтариб чиқишмоқда, аёллар ва одамлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш керак ва биз Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилмагунча тўхтамаймиз.

 Аввалги маъмурият одамларга ва хоссатан аёлларга берган ҳуқуқлар инсон ҳуқуқлари эдими? Алҳамдулиллаҳ, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари Иморатга топширилди, Иморат аёлларнинг иффати, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилган ва ҳимоя қилиб боради.

 Бутун Афғонистонда аёлнинг қадр-қимматини паст кўрадиган эркак йўқ.  Афғонистонда аёлларнинг таълим-тарбияси ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда, умид қиламанки тез орада шариат қонунларига мувофиқ ўз ечимини топади.

 Илм мусулмон еркак ва аёл учун фарздир. Албатта Аллоҳ таоло бандадан шариат илмини талаб қилади, шариат илмини эгаллаш бандага фарздир. Бошқа фанларни ҳам, агар имкониятлар бўлса,  ҳамма унга эриша олади — агар у билан боғлиқ бошқа муаммолар бўлмаса.

 Алҳамдулиллаҳ аёллар омонда Уларнинг хавфсизлиги биз учун муҳим. Олдинги тизимда биз ҳам, сиз ҳам кўрдикки, тизим ва муассасаларда қандай вазият бўлганини. Энди, Худога шукур аёллар қаерга бормасин, қаерда ишлашидан қатъий назр мактабми, шифохонами, ёки болалар билан ишлайдими ҳамма жойда хавфсиз ва омонлик. Имконият бўлиши билан бошқа ҳуқуқлар ҳам берилиши умид қиламиз. Аллоҳ ва Унинг Росули  (с.а.в.) шариатлари томонидан ҳар бир бўлимда берилган аёлларга барча ҳуқуқлар берилади.

 Афғонистон инклюзив ҳукумати масаласига келсак, шуни айтишим керакки, биздан олдинги ҳукумат инклюзив ҳукумат бўлганми? Ашраф Ғанининг режими инклюзив бўлганми ёки ҳозирги тизимми?

 Дунё қонунида – сайлов ёки бошқа йўл биланми ҳукуматни қўлга олгандан сўнг мухолиф партия амалдорларини олиб ташлаб, уларга ҳукуматдан жой бермай, ўз одамларини олиб келади.

 Бунинг энг яққол далили — АҚШнинг ҳозирги тизимида эски амалдорлар олиб ташланган ва уларнинг ўрнига янгилари қўйилган. Биринчисининг барча қарорларини бекор қилди ва ўрнига ўз қонунларини қўйди ва ҳар бир бўлимга ўз одамларини тайинлади.

 АИИ ички ва ташқи сиёсатига аниқлик киритмоқчиман:

 Биз бутун дунёга бошқаларнинг ички ишларига аралашмаслигимизни айтдик. Ҳеч бир йиғилишда бирор бир раҳбар ёки Иморат ходимларидан, фалон давлатга тартибсизлик ёки аралашиш бўйича маслаҳатлашайлик, деганини эшитмаганман. 

 Бизда ҳеч кимнинг уйи ёки мамлакатини беқарорлаштириш сиёсати йўқ. Гарчи Америка бизнинг еримизга бостириб кириб, халқимизни қатл қилган бўлса-да, биз уларнинг ерларида уларга қарши амалиётлар ўтказишга қодирмиз, лекин бу ишни қилмаймиз. Келажакда ҳеч кимга ёмонлик қилмоқчи эмасмиз, балки ўз заминимизни қайтадан барпо этишга, халқимизга хизмат қилишга интиламиз. Қўшниларимизга ва узоқдагиларга бизга зарари тегмаса, сизларга зарар теккизилмайди. Биз ҳозир мамлакатимизни қайта қуриш, оёққа туриш ҳақида ўйлаяпмиз.

 Баъзилар аввалги ҳукуматни ихтисослашган дейишмоқда. Аммо дунё тарихида бундай порахўр тузумни учратмайсиз. Улар даромад оладиган вазирликлар ҳашаматли сарой билан ўралган ва барча пуллар фақат Ашраф Ғанининг имзосидан ўтарди.

 Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, ҳокимият тепасига келгач, хатоликлар бўлмаслиги учун биз мунтазам текширув комиссияларни туздик. Биз Афғонистондаги мавжуд банкларни ҳозирги қийин аҳволдан қандай чиқариш ва ечим топиш учун иқтисодий комиссия туздик.  Комиссия ишбилармонлар, иқтисодчи ва малакали мутахассислардан иборат бўлиб, Афғонистоннинг иқтисодий масалаларида кечаю кундуз ишламоқда. Кейин биз сиёсий ишларни олиб бориш учун сиёсий қўмита туздик. Шунингдек, Исломий Иморат ходимларнинг маоши ва бошқа масалалар билан шуғулланиш учун ташкилий қўмита туздик.

 Биз одамларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун кечаю кундуз меҳнат қилмоқдамиз. Юқорида тилга олинган ва бошқа комиссияларда кўплаб инсонлар шу мақсадда тинимсиз меҳнат қилмоқда.  Биз халққа хизмат қилиш учун расмий ва норасмий вақтни ҳисобламаймиз, лекин биз доимо уларнинг хизматидамиз. Аллоҳ таолодан бизни халқимизга кўпроқ хизмат қилдиришини сўраймиз. Аллоҳ таоло инсонларга шу улуғ неъматга шукр қилишни, бу улуғ неъматга ношукр бўлишликдан паноҳ сўримиз. Биз сизлардан исломий тузумни қўллаб-қувватлашингизни ва Ислом душманларининг салбий тарғиботлари таъсирига тушиб қолмаслигингизни сўраймиз.

 Ниҳоят, бутун халқни ва мужоҳидларни ушбу исломий тузумнинг шаклланиши ва барқарорлиги йўлида елкама-елка туришга ва порлоқ келажак учун биргаликда ҳаракат қилишга чақираман. Барча мамлакатларни ишонтириб айтаманки, биз сизнинг ички ишларингизга аралашмаймиз ва сизлар билан яхши иқтисодий муносабатларда бўлишни хоҳлаймиз.  Биз барча халқаро донорларни Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга ва ушбу оғир дамларда афғонларга ёрдам беришга чақирамиз.

Содиқлар нашриётида таржима қилинди.

2021/11/28

 

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *