АИИ юқори мартабага эга бўлган Анас Ҳаққоний BBC журналистига берган интервьюси

УММАТ ХАБАРЛАРИ

BBC: Ҳаққоний тармоғини терроризмга қанчалик алоқаси бор?

Анас Ҳаққоний: “Ҳаққоний тармоғи” – АҚШ Марказий разведка бошқармаси АИИга қарши урушда қўллаган ном бўлади. Босқинчиларга қарши жангга келсак, тўғри биз унда қатнашганмиз ва ҳар бир афғон бундан фахрланади.  Бу жанг орқали биз ишғолга барҳам бердик.

BBC: Охирги йигирма йил ичида содир этилган кўплаб ҳужумларда Ҳаққоний тармоғи айбланган. Шу муносабат билан ўғилларини йўқотган оналарга нима дейсиз?

Анас Ҳаққоний: Бу ерда муҳим бир нарсани айтишимиз керакки, бу айбловларнинг барчаси 20 йил давом этган тарғибот – ташвиқот самарасидир. Бизни оммавий қотиллик содир этадиган йиртқич ҳайвонлар сифатида тасвирлашди. Лекин мана, мен сизнинг олдингизда ўтирибман, юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда.  Ҳа, бу уруш, аммо бу урушни бизга ким олиб келди?  Афғонларни қурол олишга ким мажбур қилди? Бизни вазиятимизга тушган ҳар бир киши худди шундай қилган бўлар эди.

BBC: Сизнинг акангиз ва амакингиз (Сирож ва Халил Ҳаққоний) ҳозир АҚШнинг мукофот тайинланган рўйхатида туришибди. Бу Афғонистон ҳукуматининг тан олинишига тўсқинлик қиладими?

Анас Ҳаққоний: Музокарачилар номлари рўйхатдан олиб ташланиши шарти Доҳа келишувида эди. Агар шартнома шартлари бажарилмаса, Қўшма Штатлар ўз ишончини йўқотади ва дунё уларга ишонмай қўяди. Аммо ҳозирча улар ўз ваъдаларини бажаришмоқда.

BBC: ИШИД Толибон “жангарилар”ини ойига 500 доллардан 1000 долларгача кўпроқ маош таклиф қилиш орқали ёллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор. Сиз бундан қанчалик хавотирдасиз?

Анас Ҳаққоний: Собиқ тузумдан маош олган саноқли кишилардан бошқа ҳеч ким “ИШИД”га бормайди. (Ғани) тузуми қулаши билан бу одамлар кўп нарсани йўқотдилар. Йигирма йилдан бери маошсиз, оч қорин билан ўз фаолиятимизни давом эттириб келмоқдамиз. Шунинг учун биз баъзи одамларнинг ИШИДга ўтиши мумкинлигидан хавотиримиз йўқ.  ИШИДнинг бундай маош тўлаши эса ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу шунчаки яна бир тарғиботлардан биридир.

BBC: Афғонистон халқи олдида турган асосий муаммолардан бири бу очлик.  Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ҳамма нарса ҳалокат томон кетмоқда. Урушдан кейин мамлакатни бошқаришга ўтиш қанчалик қийин?

Анас Ҳаққоний: Албатта баъзи муаммолар бор, лекин кўпроқ халқаро ҳамжамият томонидан гуманитар инқирозга олиб келган адолатсизлик билан боғлиқ.

Илгари улар бизга тинчлик, хавфсизлик ҳақида гапирган бўлсалар, энди янги шартлар қўймоқда. Йигирма йиллик қуролли тўқнашувлар давомида улар ўз қадриятларини афғонларга юклай олмадилар ва бундан кейин ҳам моддий босим орқали бизга ўз шартларини юклай олмайдилар. Очлик келиши мумкин, аммо умидимиз Америкадан эмас, Аллоҳ таолодан.

Ҳамма Қобул режимини қулаши учун камида 6 ой кераклигига таъкидлашган. Лекин Оллоҳ бизга 10 кун ичида ғалаба берди. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси ва У бизга ёрдам беришига умид қиламиз. Барча яхшиликлар Америкадан эмас, Аллоҳдандир.

Мен ҳали очликдан ўлган одамни кўрмадим. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Афғонистон ҳақидаги қўрқинчли таҳминлар тарғиботнинг яна бир қисмидир.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *