Имом Ҳасан Ал-Банно роҳимаҳуллоҳ: Жиҳод. 1-қисм

МАҚОЛАЛАР

Сўзбоши

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила. Аллоҳ таолога ҳамдлар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, у кишининг аҳли байтлари, саҳобалари, то қиёмат у кишига эргашувчиларга салом ва салавотлар бўлсин!

Ислом олами бугун зулм ҳамда адолатсизлик билан юзлашди. Албатта жабр-ситам ҳамда қийинчиликлар Ислом олами билангина чекланиб қолган эмас, балки кўплаб номусулмон мамлакатлар ҳам дунёни бошқараётган ҳарбий ва иқтисодий кучларнинг зулми остидадирлар. Маҳзун бўлиш билангина қайғура олувчи ва азобу машаққатлардан оғринувчи ҳар бир киши кўплаб чеҳраларга йўлдошдир. Ислом зулмни рад этиш воситаси ўлароқ жиҳодга рухсат этган, бироқ мусулмонлар буни узоқ пайтдан бери эсдан чиқарганлар!

Гарчи жиҳод уммат муаммоларининг маълум бир қисмига ечим бўлсада, бу ниҳоятда муҳим бўлган қисмдир. Жиҳод – бу Аллоҳнинг йўлида ўзимизни Аллоҳга бахшида қилмоқлигимиздир. Албатта, ҳар бир киши исломга мувофиқ ўзини жиҳодга тайёрламоғи ҳамда Аллоҳ уни ҳаётини қурбон қилиш учун тайёрлигини намоён этишга чақирадиган кунни интиқ бўлиб кутмоғи лозим. Хўш, биз ўзимизга савол бериб кўрайлик, жаннатга қисқароқ йўл шумикан? Худди мана шу мақсадда бу асар нашр қилинаяпти.

Бу ерда ўзимиз ва бошқалардан шунча имкониятларга қарамай бу мамлакатда қолаётганлигимиз сўралиш эҳтимолига келсак, бизнинг тушунишмизча, бугунги муаммолар бу жиҳод бўладими, Халифалик учун ҳаракат қилиш бўладими, ўзимизни ислоҳ этишимиз ва ёки бошқа нарса бўладими, битта ечимни талаб қилмайди. Балки, бизнинг бугунги ҳолатимиз барча жабҳаларда ҳаракат қилишни тақозо этади. Бугунги буюк бошқотирмада ўйнаш учун ҳар кимнинг ўз роли бор: Исломий давлат ўрнатишга уринаётганлар шу лойиҳа устида фикрларини жамлаб ҳаракат қилишда давом этишлари, қўшни мамлакат армияси дастидан зулмга йўлиққанлар ўзларини ва ўз ҳаётларини мудофаа этмоқликлари, Исломни дунёга ёйиш имконига эга кишилар эса шу иш устида бош қотирмоқлари керак.

Бу муҳим асар уч сабабга кўра нашр этилмоқда:
– Биринчидан, у муҳим мавзу бўлмиш жиҳодга алоқадор.
– Иккинчидан, у асримизнинг машҳур мужоҳидларидан бири бўлмиш Имом Ҳасан Ал-Банно қаламига мансублиги учун ҳам муҳимдир.
– Учинчидан эса у муҳим, чунки у уммат тушунмаётган ёки ёддан чиқарган мавзу ҳақидадир.

Имом Ҳасан Ал-Банно “Ихвонул Муслимийн” ташкилотининг асосчиси ҳамда бугунги исломий уйғонишнинг фаолларидан бири. Кўпчилик инсонлар бу зот ҳамда у кишининг бугун биз гувоҳ бўлиб турган нарсаларга нисбатан қилган насиҳатларидан хабарсиз эканликлари ачинарли ҳол. Айниқса мана шу муҳим мавзуда бу буюк ислоҳотчининг асарларига мурожаат этиш учун рухсат берилмоғи бугунги замонамиз мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқи ҳисобланади.

Имом, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин, бизга охир-оқибатда, (ИншаАллоҳ) вақт фақат исломгина инсониятни ўзидан сақлай олишига гувоҳлик беришини кўрсатдилар. Шахсий ҳамда халқаро миқёсдаги жиҳод бу ўзгариш жараёнининг муҳим қисмидир.

Имомнинг ўзлари 1949-йил, 43 ёшларида ўлдирилганлар. Аллоҳ у кишининг мазкур асарни тугаллаётганда қилган дуосини ижобат қилгани у кишининг феълига тавсиф ҳисобланади. Аллоҳ бизнинг амалларимизни қабул айласин ва худди шунингдек бизнинг дуоларимизни ҳам ижобат қилсин!

Доктор А. М. А. Фаҳмий
Халқаро Ислом Форуми

Содиқлар учун Муслим Бухорий таржима қилди

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *