Бадандан отилиб чиққан қон таҳоратни ва намозни бузадими?

ФАТВОЛАР

Савол: Қон ҳақида сўрамоқчиман: Қон намозни бузадими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2461-2):

Аллоҳ таолонинг ўзигагина ҳамду санолар, Расулига ва Расулининиг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Биз хотин кишининг қинидан чиққан қондан бошқа қонлар чиқишининг таҳоратни бузадиган нарсалардан бири экани ҳақида шаръий далил борлигини билмаймиз. Аслида, қоннинг чиқиши таҳоратни бузмайди. Ибодатларнинг асоси тавқиф (белгиланиши)дир. Биров шаръий далили бўлмай туриб ибодатнинг машруъ эканини айтиши жоиз эмас. Айрим уламолар қиндан бошқа жойдан чиққан кўп қон сабабли таҳоратнинг бузилишини айтганлар. Шундай кўп қон чиққан одам эҳтиётан ва ихтилофдан чиқиш учун таҳорат қилиб олса, яхши бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзингиз учун шубҳали бўлган нарсадан шубҳасиз нарса учун воз кечинг!»– деганлар (Насоий 8/328; Термизий 7/221; Ҳоким 2/13; 4/99). 

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:              Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:  Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар:       Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён