Абу Муҳаммад Мақдисий: Мусулмонни кофирлар маҳкамасида ҳимоя қилиш мумкинми?

ФАТВОЛАР

Савол:

Ассалому алайкум. Менинг укам Европада ҳибсда сақланмоқда, яқинда уни суд қилишади. У мендан судда ҳимоя қилиш учун келишимни сўраяпти. Аслида у айбсиз. Мен сизларнинг жавобларингизга муҳтожман. Баракаллоҳу фийкум.

Жавоб:

Алҳамдулиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ълаа ман лаа набиййа баъдаҳ!

Биродар, билингки (кофирларнинг) ҳар бир маҳкамасига бориш ҳам, баъзи одамлар ўйлагандек Аллоҳнинг ҳумларни қўйиб, тоғутнинг хукмини олишга киравермайди. Кимнидир ҳибс қилиб судга олиб келишган бўлса, у судга мурожаат қилган ҳисобига кирмайди, ўзини ҳимоя қилиш учун унга ҳеч қандай қаршилик йўқ. Унинг индамай қараб туришлигини тасаввур қилиш қийин, имконияти борича, ноҳақ қонунларнинг зараридан ўзини ҳимоя қилиш керак. Бу унга фарз бўлади, сабаби кофирларнинг қонунлари билан, уларнинг ҳукмига рози бўлиб, уларнинг адолатсизликлари туфайли қамоққа тушишлик тўғри эмас.

Шунингдек бир мусулмон биродарнинг гувоҳлиги ҳибсдаги мусулмоннинг ҳимояси учун зарур бўлса, ёки қамоқ муддатини камайишига сабаб бўладиган бўлса, унда бу биродарга гувоҳлик фарз бўлади. Буни ҳамма шароитларда, мусулмон учун унга қарши бўлаётган кучларга нисбатан ишлатиш мумкин. Бунга далил қилиб Юсуф алайҳиссаломнинг аёллар билан бўлган воқеасини келтириш мумкин. Юсуфнинг олдига шоҳ элчиси келгач у: “Ҳожангнинг олдига қайтиб бориб, (аввал) ундан ўз қўлларини кесган аёллар нима бўлганини сўра…” (Юсуф.50).

Шунингдек Ҳабашистоннинг ҳукмдорига Маккадан келган қурайшийлар саҳобаларни ўзларига топшириш талаби билан келишганданда, у саҳобаларни (розияллоҳу анҳум) уларнинг талабига нима деб жавоб беришликларини билиш учун, ҳузурига чақиртиради. Асҳоблар қурайш элчиларининг саволларига жавоб беришиб, ўзларини ҳимоя қилишади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло укангизни ва барча маҳбус мусулмон биродарларни тутқунликдан озод бўлишларини насиб қилсин.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *