Агар киши бировнинг ҳаққига тажовуз қилган бўлса, қандай тавба қилиши керак?

ФАТВОЛАР

Савол: Агар киши бировнинг ҳаққига тажовуз қилган бўлса, қандай тавба қилиши керак?

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид жавоб беради: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Ким агар биродарига – обрўси ёки молига- зулм қилган бўлса, (Қиёмат) Кунида уни ушламасидан олдин бугун тўғриласин. У Кунда кишига динор ёки дирҳам фойда бермайди. Унинг ҳисобида яхши амали бўлса, қилган зулми учун биродарининг ҳисобига ўтказилади. Агар яхши амали йўқ бўлса, мазлумнинг ёмон амаллари бунинг ҳисоби ўтказилади».

Бундай зулм-тажовуз учун тавба қилаётган киши етказган талофатини тўлаши ёки биродарларидан кечирим сўраши керак. Агар улар кечиришса, ҳаммаси жойида. Кечиришмаса, тўлаши керак.

Улашинг :