Хитойдаги зулмлар

УММАТ ХАБАРЛАРИ

Хитой мусулмонлар учун 100 та янги “қайта–тарбияловчи” концлагерлар қурди

  Американинг BuzzFeedNews нашри томонидан олиб борилган махсус текширувга кўра, Хитойлик коммунистлар босиб олинган Шарқий Туркистондаги уйғур ва бошқа миллатдаги мусулмонларга қарши жазо кампаниясини фаол равишда кучайтирмоқдалар.
Яқинда эълон қилинган BuzzFeedNews текшируви, Eyebeam журналистика маркази, Пулитсер маркази ва Очиқ технологиялар фонди кўмагида ўтказилган тўртинчи тергов ҳисобланади. Ҳукумат ҳисоботлари, интервьюлар ва юзлаб сунъий йўлдош тасвирлари асосида ёрқин металл томли улкан концлагерлар бинолари акси кўрсатилган.

 Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳларининг маълумотларига кўра, “қайта тарбиялаш” Хитой концлагерларида камида 1 миллион (бошқа маълумотларга кўра, 2 миллиондан ортиқ) уйғурлар, қозоқлар ва бошқа мусулмон милатлар бор.  Фаолларнинг таъкидлашича, маҳбусларга нисбатан қийноқ ва мажбурий меҳнат қўлланилади.
BuzzFeedNews нинг тергов журналистлари камида 135 та ёпиқ жойларда ишлаб чиқариш бинолари мавжудлигини хабар қилишди.  Тадқиқотчилар ва собиқ маҳбусларнинг фикрига кўра, концлагерларда “оммавий равишда мажбурий меҳнат” қўлланилади.
Тергов муаллифлари таъкидлашларича, концлагерда ёки унинг ёнида жойлашган саноат бинолари сонининг кўпайиши “оммавий қамоққа олиш кампаниясининг тобора кенгайиб бораётганидан” далолат қилади.

  Бир қатор Ғарб давлатлари, шунингдек БМТ ва Оврўпа Иттифоқи, Пекиндаги уйғур мусулмонларни жазолаш, таъқиб, оммавий ҳибсга олинишлар, кузатувлар ва бошқа инсон ҳуқулари бузилганлиги тўғрисида далилларни келтирган ҳолда мунтазам равишда танқид қилиб келмоқда. Ачинарлиси ва эътибор томони, “Мусулмон мамлакатлари” сукут сақлашни афзал кўришмоқда, масалан Саудия Арабистони, ҳатто Бирлашган Араб Амирликлари Хитойлик коммунистларнинг мусулмон халқларига қарши геноцид ва этноцидни оқламоқда. 2020 йил ёзининг бошларида Трамп уйғурлар ва бошқа мусулмон жамоаларининг ҳуқуқларини бузадиган Хитой расмийлари ва ташкилотларига қарши санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади.  Қонун активларни музлатиш ва визаларни чеклашга қаратилган.

  Шу йилнинг сентябр ойида Лондон суди, адвокат Жеффри Нейснинг Шарқий Туркистондаги (“Шинжон-Уйғур автоном вилояти” деб номланган) уйғурларнинг геноцидини тан олиш тўғрисидаги даъвосини қабул қилди. Ҳуқуқ фаоллари яқинлашиб келаётган суд жараёнини Пекинни мусулмон ҳалқларига қарши террор ва геноцид учун жавобгарликга тортиш учун муҳим имконият деб кутишмоқда. Канада жамоатлар палатасининг халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича парламент комиссияси, ўтган ой Ғарбда расмий равишда “геноцид” атамасини Хитойдаги уйғурларнинг аҳволини тасвирлаш учун ишлатган.  Депутатлар мамлакат ҳукуматини Пекинга қарши санкцияларни қабул қилишга чақиришди.
Шарқий Туркистонда 11 миллион уйғур ва бошқа туркий ҳалқларнинг вакиллари Ислом динига эътиқод қилувчилар яшаб келмоқда.

 Жаҳон оммавий ахборот воситалари ва кўплаб инсон ҳуқуқшунос фаоллари ибодат жойларини йўқ қилиш, диний маросимларни ўтказишни ва Қуръон ўқишни тақиқлаш бўйича тизимли кампания ҳақида бир неча бор хабар беришди. Мусулмонлар чўчқа гўшти истеъмол қилишга, спиртли ичимликлар ичишга, аёллар стерилизатсия қилишга мажбур қилинмоқдалар. Мусулмон аёлларга ҳижоб у ёқда турсин, тиззагача кўйлак ёки юбка кийиш таъқиқланади. Хитой коммунистлари, мусулмон ойилаларнинг эркаклари концлагерда қамалган ҳонадонларга, хитойлик эркакларни муслима аёллари билан яшатиришади. Улар мусулмон ойилаларида яшайдилар ва кундалик ҳаётларини кузатиб “қайта тарбиялашади”. Хитойликлар мусулмон ойилаларнинг аёллари ва қизлари билан ёвузларча яқинлик қилишади ва шу тариқа, Хитой расмийлари айтганидек, “халқлар ўртасидаги дўстлик ва ишончни мустаҳкамлаш учундир”.

 2018 йил сентябр ойида Human Right Watch Хитойда мусулмонларни таъқиб қилиш тўғрисида ҳисобот эълон қилди. Унда айтилишича, коммунистик ҳокимият уйғурларни оммавий равишда ва кўп ҳолларда ҳеч қандай сабабсиз ҳибсга олиб  (“таълим лагерлари” деб номланган) қамоқхоналар ва концлагерларга  жойлаштирилиб сақланиб келинмоқда. Шу билан бирга, Хитой ҳукумати уйғурларни таъқиб қилишда барча айбловларни рад этади ва концлагерларни “таълим марказлари” деб атайди.  Уларнинг сўзларига кўра, бундай муассасалар экстремизмга қарши курашиш ва касб-ҳунар таълими учун ишлатилади.

  Аввалроқ, Хитой коммунистик режими Ислом динини “даволаш керак бўлган руҳий касаллик” эканлигини расман эълон қилган эди.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *