АИИнинг қўшни давлатларда АҚШ ҳарбий базалари қурилиши тўғрисидаги хабарларга оид баёноти. 

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Яқинда оммавий ахборот воситалари АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этгандан сўнг, мамлакатимизда ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун қўшни давлатларда ҳарбий базаларни барпо қилиш ҳақида хабарлар тарқатди. Ушбу масала нозик бўлиб, АИИ ўз муносабати (позицияси)ни олдиндан ҳаммага маълум қилиб баён қилади.

 Энг катта фожиа шундаки, сўнгги йигирма йил ичида ҳамма гувоҳ бўлди, айниқса, бизнинг азоб чеккан ва чекаётган халқимиз биладики, хавфсизликнинг йўқлиги ва урушнинг асосий сабабчиси, бу чет эл босқинчи кучларидир. Биз қўшни давлатларни ҳарбий базаларни қуришликка йўл қўймасликка чақирамиз. Аллоҳ сақласин, агар шундай қадам ташланса, бу катта тарихий хато ва тарихга битиб қўйилган шармандалик бўлади. Афғонистон мусулмон мужоҳидлари бундай провакацион ҳатти – ҳаракатлар олдида сукут сақламайди.

 Аксинча, ўзининг ўтмиш тарихи каби, диний ва тарихий манбалари асосида юклатилган вазифаларини бажаради. Бизнинг еримиз қўшниларни хавфсизлигига қарши ишлатилмаслигига бир неча бор ишонтириб айтганимиздек, биз ҳам қўшни давлатларни ўз ерлари ва ҳаво майдонларини мамлакатимизга қарши ишлатмасликка чақирамиз.


Агар бундай қадам қўйилса, унда барча фожиа ва оқибатлар учун жавобгарлик хатога йўл қўйганларнинг зиммасига тушади.

Афғонистон Исломий Иморати 2021.05.26

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *