Абул-Басийр Тартусий: Мужоҳидлар кимлар ўзи?

МАҚОЛАЛАР

   Бизнинг давримизга келиб мужоҳид номи кўп ҳолларда шайтон ва тоғут йўлида жанг қилувчи кишиларга ҳам истеъмол қилинадиган, тоғут йўлида жанг қилаётган «мужоҳид»лар ҳам ўзларини ҳақиқий мужоҳидлардан санаб, жиҳод ва мужоҳиднинг фазилатлари ҳақидаги оят-ҳадислар уларга ҳам тегишли эканини даъво қиладиган бўлиб кетишган. Мақтовга сазовор, ҳақиқий мужоҳид Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи мужоҳиддир. Аллоҳ йўлидаги мужоҳид эса Аллоҳнинг калимаси “Ла илаҳа иллаллоҳ” олий бўлиши учун жанг қиладиган мужоҳиддир. Мужоҳиднинг жиҳоди Аллоҳнинг калимасини олий қилиш ва Аллоҳнинг ҳукмини татбиқ этиш учун бўлаётган жиҳод деган номга сазовор бўлиши учун унда иккита сифат ёки шарт топилиши зарур:

1) У жиҳодини Аллоҳ учун холис, ёлғиз Унинг савоби ва розилигини истаб, Унинг амрига итоат қилибгина қилиши, қилаётган жиҳоди ортидан риё ва сумъа истамаслиги, уни жиҳод қилишга ҳамияти ёки ботилга таассуб қилиши олиб келган бўлмаслиги лозим. Зотан, ихлос ҳар қандай ибодатнинг, шу жумладан Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг ҳам Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишининг шартидир.

2) Уни жиҳод қилишга олиб келган ва жиҳодга сабаб бўлган иш – Аллоҳ таоло изн берган, машруъ қилган ва уни бандаларига фарз қилган шаръий иш бўлмоғи зарур. Яъни, динни ё номус-обрўни ё мол-мулкни ё ерни ё ислом давлатини ҳимоя қилиб, ёки заиф-ночор, қувғинга учраган мўмин-мусулмонлар ҳимояси йўлида, ёхуд зулму тажовузни бартараф этиш, мазлумнинг ҳаққини олиб бериш каби жиҳод ва жангсиз амалга ошмайдиган ҳар қандай иш учун жангга кириш – Аллоҳ изн берган жиҳод туридан саналади ва бу – ихлос шарти билан биргаликда – Аллоҳ йўлидаги жиҳод васфи ва ҳукмига сазовор ҳисобланади.

  Аллоҳ таоло айтади: «Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир» (Ҳаж: 39). Бу зулмни даф қилиш учун Аллоҳ йўлидаги жангдир.

  Яна айтади: «Улар ўзларига зулм етган вақтда (унга қарши курашиб) ғолиб бўладиган зотлардир» (Шўро: 39). Яъни, улар ўзларининг топталган ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиб ғолиб бўладилар, бу – ихлос билан бўлганда – Аллоҳ йўлидаги жиҳод саналади.

  Яна айтади: «(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» (Нисо: 75). Бу ҳам Аллоҳ йўлидаги жанг бўлиб, ундан мақсад заиф-бечора кишиларни, нотавон аёллару мурғак гўдакларни кофирларнинг зулму тажовузидан қутқаришдир.

  Яна айтади: «Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар!» (Ҳужурот: 9). Бу ҳам Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир, ундан мақсад тажовузкорни тажовузидан тийиб қўйиш ва тажовузга учраган тоифага ёрдам қилишдир.

  Қасд битта – яъни, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш ва Унинг ҳузуридан ажру савоб талаб қилиш – ғаразлар эса кўп ва турли-туман, лекин шарти – Аллоҳ изн берган машруъ иш бўлишидир, Аллоҳнинг калимаси ва ҳукми шудир. Чунки, ботилни рўёбга чиқариш ёки ҳақни йўққа чиқариш ёки золимнинг зулмига ёрдам бериш каби ноҳақ ва номашруъ йўлларда жиҳод қилиш жоиз бўлмайди.

  Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким молини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир, ким қонини (жонини) ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир, ким динини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир, ким аҳлини ҳимоя қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир» деганлар (Аҳмад ва бошқалар ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 6445), «Ким мазлама (яъни ўзининг поймол қилинган ҳаққини) талаб қилиб ўлдирилса, у шаҳиддир» деганлар (Насоий ва бошқалар ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 6447). «Молини ҳимоя қилиб» ёки «динини мудофаа қилиб» каби иборалар саҳиҳ шаръий иборалар бўлиб, «Аллоҳ йўлида ерни, номусни, аҳлни, молни, ҳақ-ҳуқуқни ҳимоя қилиб жанг қиламиз» деб айтиш жоиз. Бироқ, «Ер ёки номус ёки аҳл ёки мол йўлида жанг қиламиз» деб айтиш хато бўлади, бундай дейиш кишини ширкка тушириб қўяди.

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *