Охирги вақтларда Қобул маъмурияти томонидан ноҳуш хабарлар пайдо бўла бошлади. Хабарларни таҳлил қилган ҳолда, ушбу хулосага келдик. Қобул маъмурияти хиёнат, ҳалқнинг ҳолатига бефарқлик, писанд қилмаслик ҳолатлари кўпаймоқда. Қобул маъмуриятининг турли ҳил органлари йиллик бюджети учун ўртасидаги адоват ва миллий хазинани беҳуда сарфлаш ва талон-тарож қилишлик оқибатида, оммавий ахборот воситаларига хайратга солувчи ҳужжатлар тарқалишига олиб келди. Олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, маъмурият расмийлари ҳар йили ҳисобот қилинмайдиган махсус каналлар орқали миллиардлаб афғони (маҳаллий пул бирлиги) сарфлайдилар. Маъмурият ходимларни катта маошларидан ташқари, исрофга берилган дастурхонлар, экзотик таомлар ва ҳашаматли таътиллари учун миллионлаб сарфланмоқда. Афғонистон халқи сўнгги пайтларда кузатилмаган энг оғир иқтисодий шароитларга дуч келаётган бир пайтда, маъмурият расмийлари ҳаддан ошиш ва исрофгарчиликга юз тутмоқдалар.
Афғонистон аҳолисининг ярмидан кўпи қашшоқликда яшамоқда. Ҳалқнинг аксар қисми, бир кунлик луқма нон топиш учун ўзларини ўқаям-чўқаям уришмоқда. Тобора кўпайиб бораётган ишсизлик, кўчаларда тиланчилар сони кўпайиши, ёшлар оммавий тарзда яхши ҳаёт топиш илинжида мамлакатни тарк қилишмоқда. Ушбу холат қашшоқлик, очлик ва ночорлик миллатимизда авж олиб турган бир пайтда, маъмурият ходимлари ҳашаматли ҳаёт тарзи ва исрофгарчиликга тобора шўнғиб боришмоқда. Ҳокимиятни эгаллаб олган шахслар, ҳалқнинг қонини сўриб бор будини тортиб олмоқда. Миллий хазина эса қонхўрларни шахсий ва нафсий эҳтиёжларини қондиришга ишлатилмоқда. Миллий инқироз даврида амалдорларининг исрофгарчиликга берилган дастурхонларига индамай туришлик жуда қийин. Ушбу ҳолатни ҳеч қандай тушунча билан диний, ахлоқий ёки ҳуқуқий асосларга кўра оқлаб бўлмайди. Шунинг учун вазиятни ўнглашлик жуда зарур.
АИИ (Афғонистон Исломий Иморати) ватандошларимизни ва дунё аҳлини халқимизга қилинган бу катта адолатсизликни кўриб чиқишга чақирамиз.
Қачонгача ҳалқимиз муҳтож бўлиб турган бир пайтда, хорижий талончилар миллий хазинамиз бойликлари эвазига исрофгарчиликга берилган ҳаёт тарзларини қондиришда давом этишади?
Ушбу ҳолат, Кобул маъмуриятининг афғон халқига нисбатан раҳм-шафқат йўқлиги ва бефарқ эканини акс эттиради. Улар ўзлари келган юртлари билан ҳиссий жиҳатдан боғлиқ бўлиб, мамлакатимиз ва халқимизга ўлжа сифатида қарашади. Шунинг учун миллий хазинамиз талон-тарож қилиниб, бойликларимиз чет эл банкларига ўтқазилмоқда. Қилинган бу адолатсизлик ва қилмишлари учун на уяладилар, на пушаймонлик ҳиссини ҳис қиладилар.