Афғонистон Исломий Иморатининг баъзи мамлакатларга қилган баёноти

УММАТ ХАБАРЛАРИ

Афғонистон Исломий Иморатининг баъзи мамлакатлар вакилларининг декларациясига оид баёноти

  Баъзи Европа мамлакатлари ва бошқа мамлакатлар вакиллари гўёки урушни сабабсиз давом эттираётгани, тинч аҳолини ўлдирганлиги, жамоат биноларини вайрон қилганлиги ва қасддан қотиллик қилганлиги сабабли Исломий Иморатга қарши асоссиз айбловларни илгари суришмоқда. Афғонистон Исломий иморати бундай айбловларни рад этади. Улар қўйган барча айбловлар асоссиздир. Афғонистон Исломий Иморати тинч аҳолини ўлдиришда иштирок этмайди ва ҳеч қандай жойда коммунал хизмат объектларини вайрон қилмаган, аммо коммунал хизматларни қайта қуриш ва сақлашни ўз вазифаси деб билади.

  Чет элликларнинг босқини Афғонистондаги ҳозирги инқирознинг асосий сабаби бўлиб, афғонларни 20 йилдан бери ўлим ёқасига олиб келди, халққа нисбатан самарасиз бошқарув режими юклатилган ва ҳанузгача бу бузуқ режимни қўллаб-қувватламоқда.

  Афсуски, сўнгги йигирма йил ичида миллатимизга нисбатан қўлланилган турли хил фалокатлар, вайронагарчиликлар, бомбордимонлар, қотилликлар ва жиноятларда аксарият давлатлар, шу жумладан Европа Иттифоқи бевосита ёки билвосита иштирок этмоқдалар, баъзилари эса ҳанузгача босқинчи кучларнинг қолиш вақтини ва давом этаётган жангни узайтирмоқдалар.

  Исломий Иморат ҳар қандай йўл билан ўз мамлакатини босқинчи кучлар чангалидан халос қилишга ҳақлидир.
Агар Доҳа келишуви амалга оширилса, бу АҚШ учун ҳам, бошқа давлатлар ва афғонларнинг манфаати учун ҳам яхши. Аксинча, кимдир Доҳа музокарасини эътиборсиз қолдириб, ҳужумни давом эттириш ва босиб олишни кенгайтириш учун баҳона қилса, Афғонистоннинг мужоҳид миллати, ўз тарихида исботлаганидек, ўз динини, ҳудудини, мамлакатини жасорат билан ҳимоя қилади ва бу уларнинг ҳақларидир.
  Бизнинг музокаралар ҳеч ким томонидан суиистеъмол қилинмасин ва бизни ожиз деб қарамасин! Бизнинг орқамизда Буюк Аллоҳ таоло ва ҳар қандай хийла ва фитналарга қарши турадиган мағрур ва озод халқимиз бор, Иншааллоҳ!

АИИнинг бош мухбири: Забиҳуллоҳ Мужоҳид

Ҳижрий: 19/06/1442
Милодий: 01/02/2021

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org