Кофирларни дўст тутишнинг энг ёмон кўринишлари

МАҚОЛАЛАР

  Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ ва ала алиҳи ва соҳбиҳи аммо баъд…

  Яҳуд, насоро, ҳиндус, буддист, коммунист ва бошқа кофирларни дўст тутиш – кишининг исломини бузувчи ва диндан чиқарувчи асосий ва катта сабаблардандир.

  Кофирларни дўст тутиш – оламлар Роббини душман тутиш, пайғамбарлар саййидининг шариатидан чиқиш, ақидадош ва диндош биродарлардан воз кечиш демакдир.

  Ислом ўзининг бутун тарихида мусулмоннинг мусулмон биродарига душманлик қилиши ва кофирларни дўст тутиши, уларга ўхшашга ҳаракат қилиши, улар билан ҳамкорлик қилиши, улар билан киришиб кетиши, бундан ҳам ёмони исломга ва мусулмонларга зарба бериш, уларнинг шаънларини поймол қилиш ва диёрларига ҳужум қилиш учун кофирлар билан бир хандақда туришидан кўра ёмонроқ балога мубтало бўлмаган.

  Ислом душманларини дўст тутиш нақадар хатарли экани “Катта давлатлар” ва уларнинг биқинига кирган кофирлар ҳамда уларнинг исломга нисбатланувчи малайлари томонидан яҳуд-насоро коолицияси ҳомийлиги остида Исломни йўқ қилиш ва бутун дунёни “Катта давлатлар” ҳукмронлиги остига киритиш ва уларнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган қилиш учун олиб борилаётган салиб урушида янада яққол кўриниб қолди. Мусулмону номусулмон ҳокимларнинг барча-барчасининг асосий мақсади уларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолди. Фақат, ўзлари озчилик бўлса-да – Содиқ ва Амин зот хабар берганларидек – фирибгарларнинг фириб-найранглари, мухолифларнинг мухолифлиги, яккалаб қўювчиларнинг яккалашлари то қиёмат уларга ҳеч қандай зарар етказолмайдиган бир тоифа кишиларгина ҳақда ва уни мудофаа қилишда собитқадам ва барқарор қола олдилар.

  Аллоҳ ва Расули, шунингдек салафи солиҳларимиз кофирларни дўст тутиш ва уларга – хусусан мусулмонларга қарши – ёрдам беришдан огоҳлантирганлар, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай қилиш – сабаби қандай бўлишидан қатъий назар – муртадлик ва диндан чиқиш эканини баён қилган. Қуйида бунга баъзи мисоллар келтирамиз:

Аллоҳ таоло айтади:

«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир)» (Оли Имрон: 28).

«Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик» (Оли Имрон: 118).

  Имом Қуртубий ушбу оят тафсирида айтади: «Аллоҳ таоло кофирларга ишониб бўлмаслигини қаттиқ таъкидлади, бу оят билан мўминларни кофир, яҳуд ҳамда ҳавои-нафс аҳлларини сирга ошно қилишдан, ишларни уларга ишониб топширишдан қайтарди. Демак, дин ва ақидада сизга мухолиф бўлган ҳар қандай одам билан сирлашиш дуруст бўлмайди» (Ал-жомиъ лиаҳкамил-Қуръан: 4/178, 179).

«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар пайғамбарни ҳам сизларни ҳам Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши билувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди!» (Мумтаҳана: 1).

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мушрикларнинг олови билан ёруғланманглар!» (Байҳақий «Ас-сунанул-кубро»да ривоят қилган, Ас-силсилатуз-заифа: 4781). Ҳасан раҳимаҳуллоҳ: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзлари билан бирон бир ишда мушриклардан маслаҳат сўраманглар, деган маънони кўзда тутганлар», дейди.

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни кофирлардан ёрдам олмасликка буюрганлар. Шундай экан, энди мусулмонлар мусулмонларга қарши кофирлардан ёрдам сўрашлари қандай жоиз бўлсин?!

  У зот билан бирга ғазотга чиқмоқчи бўлган бир мушрикка: «Биз мушрикдан ёрдам олмаймиз», деганлар. Исломнинг аввалида Аҳзоб жанги кунида Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўзининг яҳудлар билан иттифоқи борлигини айтиб: «Ё Расулуллоҳ, мен билан 500 та яҳудий бор, улар ҳам жангга чиқсалар, бизга душман қаршисига анча ёрдам бўларди, деб ўйлайман», деганида Аллоҳ таоло: «Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир)» (Оли Имрон: 28) оятини нозил қилди.

  Умар розияллоҳу анҳу айтганлар: «Аҳли китобларни хизматчиликка олманглар. Чунки, улар порахўрликни ҳалол санашади. Ишларингиз ва бошқарувингизда Аллоҳ таолодан қўрқадиган кишилар кўмагидан фойдаланинглар».

  Умар розияллоҳу анҳуга: «Ҳийра насороларидан бир киши борки, ундан кўра ҳуснихатроқ ва яхшироқ ёзувчи одам йўқ, шу одам сизнинг ҳузурингизда котиблик қилсинми?» дейилганда у киши: «Мен мўмин бўлмаган кимсаларни ўзимга сирдош қилмайман», деб жавоб берганлар.

  Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу бир зиммий (яъни, мусулмонлар қўли остида яшовчи ғайридин) одамни ўзига котиб қилиб олганида Умар розияллоҳу анҳу унга танбеҳ бериб мактуб ёзган ва: «Аллоҳ узоқлаштирган одамларни яқинлаштирманг, Аллоҳ хор қилган кишиларни ҳурматламанг, Аллоҳ хиёнатчи санаган кимсаларга ишонманг!», деган эдилар.

  Ғайридинни котибликка олиш ҳақида гап шундай бўлса, энди кофирларни маслаҳатчи, ишончли вакил, дўст ва иттифоқчи қилиб олиш ҳақида нима дейиш мумкин?!

  Имом Қуртубий Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган юқоридаги сўзларни келтиргач, шундай дейди: «Бугунга келиб ҳолатлар ўзгариб кетди, аҳли китобларни котиб ва маслаҳатчи қилинадиган бўлиб кетди, улар бадавлат ва жоҳил ҳоким ва амирлар ҳузурида обрўли кишиларга айланишди» (Ал-жомиъ лиаҳкамил-Қуръан: 4/179).

  Замонамиз мусулмонларидан кўпларининг дўстлик ва душманлик ҳақидаги тушунчалари ўта заиф, айримларда эса бундай ақида бутунлай йўқолиб ҳам кетган, ким дўст, ким душман, фарқига бормайдиган бўлиб қолишган. Энг ёмони, айримлар дўст тутиш вожиб бўлган кишилардан безор, душман деб билиш шарт бўлган кимсалар билан эса ош-қатиқ бўлиб юришади. Айримлар охирати куйиб кетаётганидан бехабар, йўқ бўлиб кетувчи арзимас дунё матосини қўлга киритиш учун куфрни дўст тутишнинг янги-янги шаклларида мусобақалашадиган бўлиб кетишди. Уларнинг қилаётган ишларини кўриб ажабдан ёқа ушлайсан, киши. Шоир айтганидек:

(Шеър мазмуни:)

Ҳидоятни залолатга алиштирган кимсадан ажабланаман

Дунёни деб динини сотган кимсанинг иши ундан ҳам ажиброқ

Ҳар иккисидан ҳам ажиброғи динини сотиб ўзгага дунё топиб берган кишидир.

  Ахир мусулмонлик даъвоси бор инсонларнинг бир неча арзимас долларлар учун мусулмонга қарши жосуслик қилишларига, мусулмон кишини қатл қилиши, аъзои-баданини бурда-бурда қилиши учун кофир қўлига топширишларига қандай ишонгиси келади кишининг?! Ёки озми-кўпми, қанчалигини ўзлари ҳам билмайдиган муддат мобайнида мансаб курсисини ушлаб қолиш учун бутун бошли бир мусулмон диёрини кофирлар қўлига икки қўллаб топширишларига ҳеч ишонгинг келмайди! Борингки, узоқроқ вақт мансаб курсисида қолди ҳам дейлик, бироқ охир-оқибат натижа нима бўлишини билмайдиларми?! Ундай кишилар мулк аслида Аллоҳ азза ва жалланинг қўлида эканини, Ундан бошқа ҳеч ким унга тўла эгалик қила олмаслигини, Аллоҳ таоло маълум муддат қўйиб беришини, бироқ унутиб қўймаслигини билмасмикинлар?!

  Кофирларни дўст тутиш, улар фойдасига ишлаш, уларга ёрдам бериш исломга мансуб бўлган ҳар бир кишига нисбатан қабоҳат, хусусан аҳли илмлар тарафидан содир бўлиши ўта манфур иш!

Куфрни дўст тутишнинг энг қабиҳ замонавий кўринишлари:

  Кофирларни дўст тутиш кўринишлари кўп бўлса-да, Аллоҳ ва Расулига ҳамда мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммасига насиҳат қабилидан бу ерда улардан зарари кўпроқ ва хатари каттароқ бўлган бир нечтасини айтиб ўтамиз. Чунки, айримлар бу ишга унинг хатарини англамаган ҳолда қўл ураётган бўлишлари мумкинки, Аллоҳ таоло уларни бу сўзлар билан фойдалантирса ажаб эмас. Зотан, панд-насиҳат мўминларга манфаат келтиради, насиҳатгўйлар учун узр барпо қилади, Роббул оламийннинг ғазабини ўчиради

1) Кофирлар сафида, хусусан мусулмонларга қарши жангга кириш;

2) Кофирлар манфаати учун мусулмонлар зиддига жосуслик қилиш;

3) Улар билан тузилажак битимларга, хусусан айрим мусулмон гуруҳларига қарши бўлган шартномаларга аъзо бўлиш;

4) Мусулмон ўлкаларда кофирларнинг ҳарбий лагерлари барпо этилишига имкон яратиб бериш;

5) Кофирлар истило қилган мамлакатларда улар тарафидан берилган қўғирчоқ ҳокимлик мансабини қабул қилиш, худди Афғонистон, Ироқ, Чеченистон ва бошқа жойларда бўлгани каби;

6) Кофирларнинг режаларини амалга оширишга ҳаракат қилиш;

7) Ислом диёрларида улар билан тинч-тотув яшаш муҳитини вужудга келтириш мақсадида йиғин ва конференциялар ўтказиш;

8) Кофирларнинг тўла назоратида бўлган халқаро ташкилотларда бошқарув мансабларида ишлаш, зеро бундай ишларга фақат кофирларнинг тўла ишончига сазовор бўлган шахсларгина қўйилади;

9) Кофир давлатларнинг қуролли кучларига Исломий ўлкаларга ҳужум қилишлари учун қуруқлик, сув ва ҳаво йўлларини очиб бериш;

10) Имкон қадар узоқроқ ҳокимиятда қолиш эвазига уларга бўйин эгиш ва ялтоқланиш.

 Аллоҳ таолодан бизларни панд-насиҳатлар билан фойдалантиришини ва жаннат йўлини осон-қулай қилиб беришини, барча мусулмон биродарларимизга ҳақни танитишини ва унга эргашишга муваффақ қилишини, ботилни ҳам танитишини ва ундан сақланишга муваффақ қилишини, мусулмонларнинг қалбларини бирлаштиришини, уларни омонлик йўлларига йўллашини, барчаларимизни Ўз ҳузурига чиройли қайтиш билан қайтаришини, Ислом уммати ва дин душманларидан Ўзи интиқом олишини сўрайман.

  Дуоларимиз хотимаси – Аллоҳ Роббул оламийнга ҳамду санолар, набий ва расуллар саййиди бўлмиш пайғамбаримизга, у зотнинг покиза аҳли ва асҳобига ҳамда то қиёмат уларга яхшилик билан эргашган барча мўминларга саловоту саломлар бўлсин.

Ислом Нури таржимаси

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org