Фарёб вилояти Алмор тумани маркази бир неча кундан буён кучли қамал остида бўлган ва мужоҳидлар томонидан нишонга олинган.
Мужоҳидлар туман марказидаги душманга қарши кенг кўламли ҳужумларни уюштиришди. Енгил ва оғир қуроллардан ташкил топган бу амалиёт 8 соат давом этди. Натижада туман маъмурияти, миллий хавфсизлик идораси ва туман бозори мукаммал фатҳ этилди. Жангда бир неча душман аскарлари ўлдирилиб, уларнинг 6 таси майдонда қолган ва 11 та милиция ходими асирга олинди. 2 та зирхли улов, 10 та Калашников, битта М16 қуроли ва ўқ-дорилар қўлга киритилди.
Ушбу операцияда душман ҳаво кучлари бомбардимон қилиши натижасида 3 нафар мужоҳид жароҳатланган.
Бундан бир кеча олдин туман бозорида мужоҳидлар душманга қарши пистирма қўйишган эди. Натижада 3 та душман ўлиб, 7 таси асир олинди ва 6 та турли ўқотар қуроллар ғаниматга айланди
Душманнинг мужоҳидлар талофати ҳақидаги бошқа даъволари мутлақо асоссиз ва ёлғондир.
Шуни айтиш лозимки жанг олдидан ушбу туман ҳокими (Муҳаммад Амин) якка ўзи мужоҳидларга таслим бўлган эди.
Изоҳ: Душман қўшини ҳозирда тумандан 3 километр нарида жойлашган.
Мужоҳидларни солиҳ дуоларингизда унутманг!
Ma sha Allah, Allahu akbar!