Афсуслар бўлсинки, Биз мазлум Фаластин мусулмонларига қарши сионистлар ва босқинчи исроил зулмининг янги тўлқини бошланганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Фаластин ҳудудларидаги одамларнинг уйлари мажбуран талон-тарож қилинмоқда. Ақсо ва Қуббатус Сахро масжидидаги намозхонлар золим Исроил қўшинлари томонидан ўққа тутилиб, ҳужумга учрамоқда.
Исломий Иморат бу ваҳшийликни қаттиқ қоралайди ва Фаластин мусулмонларини қўллаб-қувватлашини билдиради ва Ўзларини Исломий деб атайдиган давлатлар, исломий ҳамкорлик ташкилотлари, БМТ ва бутун халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг бу ваҳшийликларини тўхтатишга ва уларнинг олдини олишга чақиради. Зулм кўраётган фаластинликларнинг ҳақлари поймол бўлмасин!
Афғонистон Исломий Иморати
Ҳижрий: 26/09/1442
Милодий: 08/05/2021