Абдуллоҳ ибн Жибрийн: САИД ҚУТБ ҲАҚИДАГИ ФАТВО

ФАТВОЛАР

  Савол: Баъзи ёшлар Шайх Саид Қутбни ва Ҳасан ал-Баннони зиндиқ, хаворижий деб, уларнинг китобларини ўқишдан манъ қилишади. Шунингдек, уларнинг китобларидаги баъзи жойларини хато деб, одамларга кўрсатиб юришади. Мен, сизнинг жавобингиз биздаги шубҳаларни кўтаришини умид қилардим.

Жавоб: Аллоҳга Ҳамдлар бўлсин! Сўнгра…

Мусулмон кишини диндан чиққан дейиш мумкинмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, «Кимки ўз биродарига “Эй Аллоҳнинг душмани” деса, Аммо у бундай бўлмаса, бу сўзи унга қайтиб келади.»

Бошқа бир ҳадисда, «Кимки бир мусулмонга кофир деса, бу сўз икковидан бирига қайтади» -дейилади.

Бошқа бир ҳадисда «Бир инсон бировнинг бир гуноҳ қилаётганда кўриб, “Аллоҳга қасамки, У сени кечирмайди” деди. Шунда Аллоҳ “Ким у Менинг номимдан ҳукм қилаётган?! Мен шундай-шундайларни кечирмайман. Мен уни кечирдим ва сенинг амалларингни ҳабата қилдим” деди» — дейилади.

Шу билан мен айтаманки, Саид Қутб ва Ҳасан ал-Банно мусулмонларнинг олимларидан ва даъват аҳлидирлар. Аллоҳ уларга кўп манфаатлар берди ва улар сабаб кўпларни ҳидоятлади. Уларнинг икковиям ижтиҳод қилишган ва у рад қилинмаслиги керак.

Шунинг учун ҳам уни (Қутбни) ўлимга ҳукм қилишганда Шайх Абдул Азиз Ибн Боз Саид Қутб номидан талабнома жўнатган. Уни оқлашга ҳаракат қилган. Аммо тоғут Жамол унинг оқловини эътиборга олмаган.

Эй Аллоҳ у нимага лойиқ бўлса унга ўшани бергин! (Жамол Абдуносирга)

У икковлари қатл қилингач шаҳид ҳисобланган. Чунки, улар адолатсиз ўлдирилганлар. Бунга уларнинг яқинлари гувоҳлик беришган ва кенг жамоатчилик ҳам хабардор бўлганлар.

Бу ҳақида кўплаб газета ва журналларда ёзилган. Ҳеч ким инкор қилмаган. Шунингдек олимлар уларнинг китобларини қабул қилишди. Ҳеч ким унга ҳужум илгани йўқ, мана 20 йилдан ошиқроқ вақт ўтди.

Агар ундан қандайдир хатолик ўтган бўлса, булар худди Нававий, Суютий, Ибн Жавзия, Ибн Атийя, ал-ХатабиЙ, Қасталоний ва шуларга ўхшаган кўплаган олимларнинг хатолари каби хатолардир.

Мен шайх Рабиъ ал-Мадхалийнинг Саид Қутбга ёзган раддиясини ўқидим. Мен уни аслида йўқ бўлган фикрни бор деб уқтириб ўтганини кўрдим. Шунинг учун Аллома Бакр Абу Зайд Мадхалийни рад қилди. Шунингдек, шайх Мадхалий Шайх Абдурраҳмонга ҳам ноҳақ ҳужум қилди. У Абдураҳмоннинг кўп йиллик дўсти бўлатуриб, аввал ундан бу каби хато топмай, энди «Одамлар уни адашган дейишсин» деб, унинг сўзлари мазмунини бузиб келтиради.

Ризолик кўз ҳар қандай хатони оз санайди. Нафрат кўзи доимо сўкади.

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Жибрийн

Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *