Кофир ва мушрикларнинг байрамларида иштирок этса бўладими?

ФАТВОЛАР

Савол: Айрим мусулмонлар «Оналар байрами» ва «Янги йил байрами» каби ғайри муслимларнинг Аллоҳ бирон ҳужжат нозил қилмаган байрамларини нишонлайдилар. Шу байрамлар муносабати билан тўпланишнинг ҳукми нима?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 16419 – 1, 2):

Мазкур байрамларнинг барчаси бидъат байрамлар бўлиб, улар муносабати билан тўпланиш ва уларни нишонлаш жоиз эмас. Чунки Ислом динида иккита: Рўза ва Қурбон ҳайитидан бошқа байрам йўқ. Шунга кўра Аллоҳ таоло бу мавзудаги ҳақиқат билан онгини мунаввар қилган инсон, ушбу бидъат байрамлар учун тантаналар қилаётган одамга уларнинг бидъат эканини мулойимлик билан, атрофлича тушунтирсин. Агар у бу бидаъатдан воз кечса яхши, акс тақдирда уни қилиш билан гуноҳкор бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис:               Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби:   Абдурраззоқ Афифий          

Аъзолар:        Бакр Абу Зайд, Абдуллоҳ ибн Ғудайён