Ҳофиз Аҳмад Ал Ҳакамий: Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душман тутиш ҳақида.

ФАТВОЛАР

Савол: 

Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душман тутишнинг қандай далили бор?

Ҳофиз Аҳмад Ал Ҳакамий жавоби:

Аллоҳ таоло деди: «Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир» оятидан бошлаб, «Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдорларга) ато этадиган мўминлардир» оятигача (Моида: 51-55).

«Эй мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз!» (Тавба: 23).

«Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилган кимсалар билан – гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да – дўстлашаётганларини топмассиз». (Мужодала: 22).

«Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!» (Мумтаҳана: 1).

Ва бундан бошқа оятлар ҳам кўп.