Парвона бўлганда дўсту-ёронлар— Жисмимда фарахлик бўлганда ҳосил. Қалбимни маст қилса бахтиёр онлар, Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил! Ҳиссиз дил, ҳиссиз руҳ, ҳиссиз таналар Менга улфат бўлса нодон ва жоҳил. Керакмас шуҳрату бу тантаналар, Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил! Бўғзимга тиқилган дамда ғам-алам, Қайғулар юкидан эзилганда дил. Мажруҳ дилгинамга айлагин малҳам, Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил! Синовлар заҳмати оғир келганда, Бошимга фитналар келса хилма-хил.. Мен ғарибни ҳамма душман билганда, Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил! Ризқим бўлиб адо, ажал келган дам— Мен учун бу дунё бўлганда ботил. Руҳим бу танамдан ажралганда ҳам Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил! Тоғлар титилганда, ёрилиб само, Шоҳона қасрлар бўлганда чил-чил. Бирга қил аброрлар бирлан доимо... Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил! Маҳшарга тўплангач барча халойиқ, Вужуд терга ботиб осилганда тил. Соянгга мени ҳам айлагин лойиқ, Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил! Роббим жаннатингдан этма бенасиб— Фирдавс боғларига айлагин дохил, Жамолинг кўришга айла муносиб! Аллоҳим СОДИҚЛАР билан бирга қил!