Учинчи жаҳон урушининг бир нечта сценарийлари

Дунё янгиликлари

  Британия оммавий ахборот воситалари янги учинчи жаҳон уруши сценарийларини бир нечтасини тақдим этди.
Шарҳловчилар учинчи жаҳон уруши АҚШ ва Эрон ўртасида бошланиши мумкин деб тахмин қилишмоқда.
Бунинг сабаби, АҚШ ҳарбийлари Эронлик генерал Қосим Сулаймонийни 2020 йилнинг январида ўлдиргани.
Ҳозирда эронликлар ҳар қандай йўл билан қасос олишга ҳаракат қилишмоқда. АҚШ қўшинлари жойлаштирилган жойларни ўққа тутиб, разведка маълумотларига кўра, Вашингтонда ҳарбий амалиёт операциясини ўтказмоқчи бўлишган. Буларни барчаси Эрон ва АҚШ ўртасида уруш келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, Учинчи Жаҳон уруши АҚШ ва Туркия ўртасида бошланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.  Шарҳловчилар 2020-йилда мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашганини таъкидламоқда. Эрдоғаннинг асосий душмани бўлган Фатҳуллоҳ Гуленни Вашингтон беркитиб ҳимоя қилмоқда, Анқара Гуленнини 2016-йили ҳарбий тўнтаришни уюштиришда айбламоқда.
Туркия расмийлари Қўшма Штатлар ушбу тўнтаришда тўғридан-тўғри ҳамкорлигини очиқ айтмасада, турк расмийлари матбуотда, ўзаро суҳбатларида ҳарбий тўнтаришда асосий ёрдамчи АҚШ бўлганлигини  билишини айтишмоқда. Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, АҚШ Суриядаги курд коммунистларини қўллаб-қувватлаб келмоқла, Туркия эса бунга қатъиян қарши чиқмоқда.

Шунингдек, Қўшма Штатлар Грецияда янги ҳарбий базаларини қурмоқда.  Савол туғилади — кимга қарши? Ҳаммага маълумки, Туркия ва Греция НАТО альянсига аъзо бўлишига қарамай, Кипр ороли учун икки давлат ўртасида тўқнашувлар бўлган. Анқара ва Вашингтон ўртасидаги ҳарбий можаро содир бўлса, Россияга ҳам таъсир қилади.

Кашмир ҳудуди учун Ҳиндистон ва Покистон ўртасида уруш бошланса ёмон оқибатларни юзага олиб келиши мумкин.  Икки мамлакат ҳам ядро қуролига эга ва уруш пайтида ядровий ракеталарининг ишлатилиши тахмин қилинмоқда. Натижада можарога бошқа давлатлар биринчи бўлиб Хитой ва АҚШ қўшилишига олиб келиши мумкин. Ҳиндистон ва Покистон уруши дунёнинг турли минтақаларида кенг кўламли диверсия ва (террористик) ҳужумларини қўзғатиши мумкин, бу эса  бошқа давлатларнинг аралашишига олиб келади.

Кузатувчиларнинг фикрига кўра, АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги зиддият учинчи жаҳон уришига сабаб бўлиши мумкин. Чунки мамлакатлар ўртасида кескин вазият сақланиб қолган ва Байден АҚШ ҳокимият тепасига келганидан бери Пхеняннинг Вашингтонга нисбатан адовати кучайиб бормоқда.

Шарҳловчиларнинг фикрига кўра, Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасида уруш  бошланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Асосий мавзулар Тайван, Жанубий Хитой денгизи ва муҳим денгиз йўлларини бошқариш учун кураш, бу икки мамлакатни стратегик мавқеъига ва иқтисодиётига денгиз йўллари таъсир қилади.

Ўз навбатида, Россия ва АҚШ бошчилигида НАТO ўртасидаги жаҳон уруши бошланиши эҳтимолдан ҳоли эмас, можаронинг бошланишига сабаб, Москва Украинани тортиб олишга уриниши билан қўзғатилиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар АҚШ ва НАТO Россия Украинани босиб олишга йўл қўйсалар, бу Ғарбнинг ва биринчи навбатда Қўшма Штатлар дунёдаги сиёсий майдонидан чиқиб кетиши ва Москва Европага тўлиқ ҳукмронлигини англатади.

Учинчи жаҳон урушининг асасоий сабаблардан бири, Россия Украинани босиб олиши натижасида бошланиши эҳтимоли жуда катта. Байденнинг Oқ Уйга келиши билан, Вашингтон биринчи кунларданоқ Украинани Кремлга бериб қўймаслигини аниқ кўрсатмоқда.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *