Ўтган 2 ҳафта ичида Афғонистон ҳукумати содир этган жиноятлар

УММАТ ХАБАРЛАРИ

   Сўнгги 2 ҳафта ичида тинч аҳолига қасддан қилинган 52 та ҳужум натижасида 161 фуқаро ҳалок бўлди ва яраланди.

   Кобул маъмурияти қўшинлари чет эллик тарафдорлари билан ҳамкорликда мамлакат бўйлаб тинч аҳолига қарши 52 та йирик миқёсдаги турли хил ҳужумларни амалга оширдилар.  Ушбу ваҳшийликлар натижасида 19 вилоят (Хост, Қандаҳор, Нангарҳор, Майдон Вардак, Парвон, Ҳилманд, Балх, Ҳирот, Урузгон, Пактика, Лағмон, Бағлон, Зобул, Қундуз, Пактия, Тахор, Логар, Бодғес ва Фарёб)да уйлар, қишлоқлар ва бозорлар вайрон қилинган ва кўплаб аҳоли ҳаётдан кўз юмган.

   Хабарларга кўра, тинч аҳолига қилинган 52 та ҳужумда 94 киши, жумладан аёллар, болалар, оқсоқоллар ва уламолар шаҳид бўлди ва 67 киши жароҳат олди, 53 киши уйларидан ҳайдалиб, қамоқхоналарга ташланди. Шунингдек, ушбу жиноятларда 111 уй, 1 масжид, 1 клиника ва 39 дўкон ҳаво ҳужумлар ва турли бомбардлар сабаб вайрон бўлган.  Кўплаб уйлар талон-тарож қилинди ва кўплаб одамлар калтакланди.

   Исломий Иморат ушбу инсониятга қарши жиноятларни қатъиян қоралайди ва юридик, гуманитар  ташкилотларни Афғонистонда тинч аҳоли ҳалок бўлишини олдини олиш ҳамда Кобул маъмурияти ва уларнинг чет эллик тарафдорларининг даҳшатларини қоралашдаги ўз масъулиятини бажаришга чақиради.

АИИ бош мухбири Забиҳуллоҳ Мужоҳид

Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *