Бегуноҳларнинг қатл этилиши

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил тажовузининг қурбонлар сони 213 кишига етди, шулардан 61 нафари болалар ва 36 аёл (шу жумладан учта ҳомиладор аёл, иккита ногирон). Босқинчиларнинг сўнгги хабарларига қараганда, жангий амалиётлар яна бир неча кун давом этади, шунинг учун қурбонлар сони кўпайиши аниқдир.

 Яҳудийларда тинч аҳоли орасида қурбонлардан сақланиш учун барча ҳарбий ва техник имкониятлар мавжуддир. Ғазодаги қурол-яроқ омборларини тезда йўқ қилиши мумкин. Ўринлик савол туғилади, Яҳудийлар буни хоҳламайдиларми?

 Нима учун битта офис ўрнига кўп қаватли бинолар вайрон қилинган?  Нима учун мактаблар, касалхоналар, масжидлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик инфротузилмаси нишонга олинган? Буларнинг барчаси нимани эслатябди?  Россия, Сурияда Башар Асадга қарши чиққанларнинг қаршилигини синдириш учун худди шу усулни қўлламоқда. Оммавий тарзда жазо сифатида бегуноҳ одамларни ўлдириш ва шу орқали душманнинг қаршилигини тийиб туриш билан босим ўтказиш жуда кенг қўлланилади.

 Ҳар қандай жамиятнинг оз қисмигина золимга қарши туриб ўзларининг қонуний ҳуқуқларини талаб қилишга қодирдирлар. Оддий қилиб айтганда, ўз принциплари ҳимояси учун охиригача туришга тайёр бўлган принципиал одамлар. Одатда жамиятнинг айнан шу бўлаги золимга қарши чиқиш йўлини тутадилар.
Жамият раҳбарларини бундай қаҳрамонликдан исёнчига айлантириш учун, душман оммавий жазо тактикасидан фойдаланади, (яҳудийлар буни мутлақо яширмайдилар), у ерда аёллар ва болалар жамиятнинг энг заиф қисми сифатида йўқ қилинмоқда, бошқаларни эса молк-мулки ва уйларидан маҳрум қилинмоқда.

 Болалар ва аёлларнинг ўлими жамиятда кучли таассурот қолдиради, золимга жавоб беришнинг иложи йўқлиги сабабли содир бўлаётган воқеаларда қаҳрамонлар (исёнчилар)ни айблай бошлайди, (Стокгольм синдроми — жабрланувчининг ўз манфаатларига қарши ҳаракатлари). Аммо болалар ва аёлларни исёнчилар ўлдирмайди, балки золим ва жиноятчилар ўлдиради.  Бу уларнинг ҳар қандай қонунларга ҳох у диний, дунёвий, ҳарбий бўлсин қасддан содир этган жиноятидир!

 Шунинг учун ушбу жиноятларни оқлаш учун тўқима, ёлғон хабарларни тўхтовсиз тарқатадиган ОАВ машинаси ишлайди. Оммавий жазо тактикаси Қуръонда ҳам баён этилган. Фиръавн келажакда Мусо (алайҳиссалом)ни адолатли тўқнашувда мағлуб эта олмаслигини билганида, Бану Исроил болаларини ўлдиришни бошлашга буюрди.

 Фиръавн гўдак болаларни қатл этишдан биринчи мақсади, уни тахтдан ағдарадиган одам туғилишининг башорати эди, иккинчиси эса, Мусонинг издошлари орқали Мусога босим ўтказиш мақсади бўлган. Натижа бердими? Ҳа албата.

Улар айтдилар: «Сен бизга (пайғамбар бўлиб) келишингдан илгари ҳам (яъни, ўшанда ҳам Фиръавн ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдириб, зулм қилган эди), сен келганингдан кейин ҳам озор кўрдик». (7: 129)

 Бугунги кунда кўп мусулмонлар золимларга қарши чиққанлар ҳақида шундай дейишмоқда: «Агар бизнинг болаларимиз ва аёлларимиз ўлаётган бўлса, сизнинг ҳатти — ҳаракатларингиздан нима фойда бор? Биз азоб-уқубатларга дучор бўлябмиз. Ва улар айтадилар: “тўхтанг ва бу фикрларни бошингиздан чиқариб ташланг».

 Аммо Мусо нима деди? «У (Мусо) деди: «Шояд Парвардигорингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни бу ерга халифа қилса ва қандай амаллар қилишингизни кўрса”.  (7: 129)

 Ва шундай бўлди ҳам. Бугун ҳам худди шундай нарса юз бермоқда.  Фақатгина фарқ шундаки, Мусо (алайҳиссалом) Бани Исроил тарафида эмас, балки мусулмонларга яқинроқ бўлиб, яҳудийлар эса Фиръавнга айланишди.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *