Франциялик мусулмонларнинг ҳуқуқларини маҳрум қилган қонунлар билан бирга, маҳаллий телеканалларда мислсиз исломофобия кампания тўлқини пайдо бўлди. Кофирлар очиқдан-очиқ ёлғон ва бемаъни баёнотлар билан чиқишлар қилишмоқда. Журналистлар, сиёсатчилар, амалдорлар, экспертлар ва жамоат арбобларининг оғзидан жирканч сўзлар ва мутлақо ёлғон, бўҳтон эшитилмоқда. Анадолу агентлиги шунга ўхшаш бир қатор баёнотлар билан мисол тариқасида келтирди.
Сўнги телевизион дастурларининг бирида таниқли француз журналисти ва телебошловчиси Франц-Oливье Гиберт исломда «ҳалол» тушунчаси гўёки мавжуд бўлмаган, балки француз жамиятини бўлиш учун ўйлаб топилганлигини таъкидлади. Ўттиз йил олдин ҳалол тушунчаси йўқ эди. Ғарб жамиятида мусулмонлар ва насронийлар ўртасида зиддиятни келтириб чиқариш учун ихтиро қилинган дейди журналист.
Бу деворларни салафийлар, ихванул муслимин ва Хумайнийлар қуришган, дейди дин душмани. Франциянинг Таълим вазири Жан-Мишель Бленк бунданда тубанроқ кетди, у ўзининг жоҳил ва билимсизлигини намойиш қилувчи исломда бўлмаган амални исломга нисбатлади. Унинг сўзларига кўра, мусулмон болалар қизил мебел билан жиҳозланган синфларда ўқишни истамайдилар, гўёки бу рангни шайтоннинг ранги деб билишади.
Ислом билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бу бемаъниликни муҳим давлат амалдори айтмоқда. Қўшимча қилиб Бленк, мусулмон оилаларидаги қизларнинг мияси уч ёшдан бошлаб “заҳарланишини” маълум қилди. Унинг жоҳил фикрига кўра, бундай “мияни заҳарлаш” жараёни баъзи шарт-шароити бўлмаган омборларда амалга оширилади.
Унинг сўзларига кўра, мактабларда ўғил болалар қизлар билан қўл бериб кўришишдан бош тортишади бу эса экстремизмга далолат қилади. Франциянинг Фуқаролик ишлари бўйича давлат вазири Марлен Шьяппанинг айтишича, ўзини имом деб атаган ҳар қандай мусулмон, гўёки ўз аёлини атир билан ҳушбўйлангани учун тошбўрон қилишни талаб қилиши мумкин экан.
Юқори лавозимли амалдорларнинг бундай баёнотларининг бемаъни ва очиқ ёлғонлари ҳайратга солади. Журналист Эрик Земмур шундай дейди. Европаликларнинг «маданиятли, замонавий» қарашлари ва юқори технологик ихтироларнинг муаллифлари бўлганлиги учун, мусулмонлар ўзларини хорлик тушкунлигига тушиб қолишлаларига сабаб бўлди. Таниқли телебошловчи Стефан Розес «ҳақиқий мусулмонлар Аллоҳу Акбар такбир (ибораси) ни айтмасликлари керак» деб мусулмонларга ўз динларидан таълим бермоқда. Тарих профессори Барбара Лефеврнинг айтишича, мусулмонлар кўп вақтларини «пешоналарида махсус белги пайдо бўлишлиги учун» намоздаги сажда рукнини узоқ вақт қиладилар ва шу йўл билан улар мусулмонлар жамиятдаги алоҳида мавқеъга эришмоқчи бўладилар. Бундай бемаънилик Франция телеканал экранларини тўлдириб юборди. Макрон ва унинг шериклари томонидан Франция давлати бошидан кечираётган катта инқироздан ўз халқини чалғитиш учун, бемаънилик, туҳмат ва ёлғонга асосланган чиқишлар, ваҳший каби қутирган исломофобия муамосини долзарб деб француз жамиятига ҳийлакорона йўл билан сингдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз: миллионлаб мусулмонларнинг қони билан беланган Франция, ўз тарихи давомида ҳар доим Исломга қарши салиб урушининг бошида бўлган. Бугунги урушни фарқи шундаки, бугунги кунда бу уруш хоч ва байроқ остида эмас, балки шайтоний жанг (сатанизм) байроғи остида олиб борилмоқда.