Савол: Мен оилам (яъни ота- онам ва ака-укаларим) билан бир уйда яшайман. Бундай ҳолатда аёлим уйнинг ичида ҳам ниқобда юриши вожибми?
Жавоб: Аёл киши юзини ёпишлиги ҳукми ҳақида ихтилоф бор. Ҳанафий, Шофиий, Моликийлардан бўлган жумҳур уламолар аёл кишининг юзини ёпишлиги вожиб эмас дейдилар. Ҳанбалийлар наздида эса вожибдир. Биз ҳам шу фатвони тўғрироқ деб биламиз. Баъзи фақиҳлар нақл қиладилар-ки, уламолар фитна-фасод кўпайган замонда аёл киши юзини ёпишлиги вожиб эканига иттифоқ қилганлар. Мен ўйлайманки бизнинг замонамиз каби фитна-фасодга тўлган замон тарихда бўлмаган бўлса керак. Шунинг учун муслима опа-сингилларимизга хоссатан бизнинг замонамизда юзларини ёпиб юришлари лозим эканини айтамиз. Аммо уйингизда сизнинг ака-укаларингиз , амакиларингизнинг ўғиллари ёки бошқа қариндошларингиз бўлса, аёлингиз бундай ҳолда уйда ҳам юзини ёпиб юришлиги вожибдир. Уларнинг олдида юзи очиқ ҳолда юришлиги асло жоиз эмас. Зеро, ҳеч қандай қариндош бўлмаган номаҳрам эркаклар билан қариндош бўлган номаҳрам эркакларнинг бу бобдаги ҳукмлари фарқли бўлиши ҳақида ҳеч қандай далил борлигини билмаймиз.
Маълумки, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам “Ҳамв – ўлимдир деганлар. (Ҳамв – бу эрнинг ака-укалари ва бошқа қариндошларидир. Таржимон.) Демак, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларидан яқин қариндошлардан ҳижобланишлик вожиброқ эканлиги келиб чиқади. Чунки бу катта фитналарга сабаб бўлади. Аммо уйингизда номаҳрамлар бўлмасдан, аёлингизга маҳрам бўлганлар бўлса улар олдида юзини, сочини очиб юришлиги жоиздир. Аллоҳ бигувчироқдир. Аллоҳдан авратларимизни тўсмоқлигини ва қўрқувларимизга омонлик бермоқлигини сўраймиз.
“Тавҳид ва жиҳод минбари” сайтидан олинган араб тилидаги асл матндан
Абу Холид Бухорий таржима қилди